Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзмиллийбанк” АЖ: мижозлар учун яна бир қулайлик
11:50 / 2023-06-02

“Ўзмиллийбанк” АЖ мижозлари учун яна бир қулай имкониятни тақдим этади. Банкнинг Humo ва Uzcard банкоматлари интеграцияси муваффақиятли якунига етди.

Хўш, бу нима дегани? Мазкур тизимнинг мижозлар учун афзаллиги нимада?  

Эндиликда мижозларимиз ҳар икки тизим карталари орқали банкимизнинг исталган банкоматидан пулларни нақдлаштириш имкониятига эга бўлади. Ушбу имконият Республикамиз бўйлаб барча банкоматларимизда мавжуд бўлиб, улардан нафақат Humo ва Uzcard миллий тўлов тизимларининг карталаридан, балки Visa, Mastercard, Unionpay халқаро банк карталари орқали ҳам нақд пул маблағларини ечиб олишингиз мумкин. Бу банк мижозларининг ортиқча оворагарчилигига чек қўйиб, уларга янада қулайлик яратади. Яъни банк мижозлари бундан кейин вақтларини ортиқча сарф этмайди.  

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, республикамизда ўрнатилган 566 банкоматларнинг 35 таси валюта айрибошлаш шахобчалари(ВАШ) банкоматлари бўлса, 531 дона банкоматлар Uzcard ва Humo карталарини қабул қилади.  

Эслатиб ўтамиз, “Ўзмиллийбанк” АЖ мижозларга сифатли ва қулай хизмат кўрсатишдан доим манфаатдор.  

 

“Ўзмиллийбанк” АЖ  

Матбуот хизмати