“Ўзмиллийбанк” АЖ: миллий либосларимиз ҳаммага ярашади
Ҳунарманд халқимизнинг ижодий маҳсули саналган миллий либосларимиз камалакнинг етти рангидаги жилони ўзида мужассам этган. Шу боис бу матолардан тикилган либослар инсонга кўтаринки кайфият, жўшқинлик ва ўзига бўлган ишонч руҳини оширади.
“Ўзмиллийбанк” АЖ ходимлари ҳафтанинг ҳар жумасини анъанавий миллий либосларни кийган ҳолда бошлаб, якунига етказаётгани эса миллий қадриятларимизга бўлган садоқат ва эҳтиромини кўрсатади. Шунингдек, ёш авлодга анъаналарга содиқлик тамойилини англатишда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишда фаол иштирок этади.
Бу гал миллий либослар челленджида “Ўзмиллийбанк” АЖ Сирдарё вилояти Бош бошқармаси ходимлари ташаббусни қўлга олди ва жамоанинг ҳар бир аъзоси кунни эгнида ярашиб турган миллий либослар билан қарши олди. Албатта, бу одат жамоада нафақат, урф-одатларга ҳурмат, шунингдек, ҳамжиҳатлик муҳитини ҳам мустаҳкамлашга хизмат қилади.
“Ўзмиллийбанк” АЖ
Матбуот хизмати