Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Ўзмиллийбанк" АЖ матбуот хизмати Сурхондарё вилоятида пресс-тур ташкил этди
19:19 / 2024-04-18

Тараққиёт ҳар доим тезкорлик ва қулайлик билан ҳамоҳанг бўлиб келган. Сабаби замонавий жамиятимизда вақт суръати ҳар нарсадан қимматроқ. Демак, бу жараён ҳар бир соҳада янги таклиф, илғор ташаббус ҳамда инновацион янгиликни талаб этади. Шу боис бугун сервис тармоғи ҳам тез ривожланмоқда ва шунга мос равишда эҳтиёж юзага келмоқда. Асосийси мазкур йўналишнинг ривожланиши натижасида янги бизнес ғоялар амалга оширилиб, қўшимча иш ўринлари яратилмоқда.

Жорий йилнинг 18-19 апрел кунлари “Ўзмиллийбанк” АЖ матбуот хизмати томонидан ОАВ вакиллари иштирокида Сурхондарё вилояти бўйлаб ўтказилаётган Пресс-тур жараёнида ҳам ҳудуддаги хизматлар соҳасидаги сўнгги янгилик ва лойиҳалар ўрганилмоқда.

Хабарингиз бор, айни пайтда таълим сифати ва самарадорлигини оширишда хусусий сектор фаолиятини қўллаб-қувватлаш муҳим масала. Ўзмиллийбанк бу борада ҳар доим ташаббускор ишбилармонлар билан ҳамкорликда ишлайди. Хусусан, “VOLSHEBNIY ZAMOK” НМТМга қарашли таълим муассасаси ҳудуддаги энг йирик ҳамда кўзга кўринган таълим муассасаларидан бири. Лойиҳанинг умумий қиймати 12,5 млрд.сўмни ташкил этади. Шундан банк ҳисобидан 8,0 млрд.сўм кредит маблағи ажратилган. Бугунги кунда таълим муассасасида 70 нафар фуқаро иш билан таъминланган. Шунингдек, ушбу боғчада 360 нафар тарбияланувчи болаларга таълим-тарбия берилади. Муассаса замонавий интерьер асосида жиҳозланган бўлиб, зарур шарт-шароитлар ҳамда қулайликларга эга. Бу ерда тарбияланувчилар учун рус ва инглиз тили, спорт тўгараклари, ментал арифметика ҳамда рақс сингари ўқув машғулотлари олиб борилади. Боғчага малакали ва маҳоратли педагоглар жамоаси жалб этилган. Асосийси, таълим-тарбия жараёни ноанъанавий методлар асосида, аммо замон талабларига мос равишда ўргатиб борилади.

[gallery-17001]

Маълумки, Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳри сўнгги йилларда инвесторлар учун қатор қулайликлари, қолаверса, ноёб табиати ва ўзига хос иқлими билан хорижий ҳамда маҳаллий сайёҳларнинг қизиқишини уйғотмоқда. Бу эса ўз-ўзидан мазкур ҳудудда ресторан ва умумий овқатланиш хизматига бўлган талаб ва эҳтиёжни оширади. Термиз шаҳрида фаолият кўрсатаётган “AZIZ OSHIN” МЧЖ ҳам айнан шу жиҳатларни инобатга олган ҳолда ҳудудда ресторан хизмати ҳамда тўй маросимлари ўтказиш учун тўйхона хизматини йўлга қўйди. Ушбу маскан лойиҳасининг умумий қиймати 5,5 млрд.сўмни ташкил этади. Шундан банк томонидан ажратилган кредит суммаси 3,8 млн.сўмдан иборат. Ресторанда асосан, миллий таомлар тайёрланади ва хорижлик сайёҳлар ушбу таомларнинг бетакрор мазасидан баҳраманд бўладилар. Тадбиркор мазкур хизмат орқали ҳозирда 25 нафардан ортиқ ёшларни иш билан таъминлаган бўлиб, келгуси йилда “Ўзмиллийбанк” АЖнинг молиявий кўмагида фаолияти ва хизмат тармоғини кенгайтиришни режа қилган. 

Сурхондарё вилоятнинг Термиз шаҳри ҳудудида, савдо-сотиқ, саноат, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш йўналиши ривожланиб бормоқда. Бу эса шаҳарнинг ишбилармонлик муҳити яхшиланиб бораётганидан дарак. Пресс-тур иштирокчилари Термиз шаҳар Бўстон МФЙда жойлашган “ALMAZ ORIGINAL” МЧЖ фаолияти билан танишиб, хизмат кўрсатиш объекти фаолиятини кўздан кечирдилар. Лойиҳанинг умумий қиймати 2,8 млрд.сўмни ташкил этади. Шундан Банк томонидан ажратилган 1,5 млрд.сўм миқдоридаги кредит маблағи ажратилган. Бугунги кунда хизмат кўрсатиш объектида 10 нафар фуқаро иш билан таъминланган. Мазкур тадбиркорлик субъекти “Ўзмиллийбанк” АЖ билан ҳамкорлик қилган ҳолда аҳолига тикувчилик, тўй ва базм либослари салони, аёллар гўзаллик салони, каштачилик, қўлда гилам тўқиш йўналишларида хизматлар кўрсатиб келмоқда. 

Сервис соҳасининг муҳим тармоғи саналган тиббиёт йўналиши Сурхондарё ҳудудида ҳам тобора ривожланмоқда. Бу эса аҳоли орасида касалликларни эрта аниқлаш ва тўғри ташхис қўйишнинг самарадорлигини оширмоқда. Хусусан, Сурхондарё шаҳрида иш бошлаган “BEGZOD GREAT HEALTH" масъулияти чекланган жамиятига қарашли тиббий даволаниш ва диагностика маркази Банкнинг молиявий кўмаги билан йўлга қўйилган бўлиб, лойиҳанинг умумий қиймати 5,0 млрд.сўмни ташкил этади. Шундан Банк томонидан ажратилган 3,5 млрд.сўм миқдоридаги кредит маблағи эвазига марказ зарур тиббий жиҳозлар, замонавий ускуналар билан таъминланган. Ҳозирда мазкур муассасада МСКТ, ЭКГ, ЭХО, УЗИ, мураккаб таҳлиллар учун шароитлар ҳамда кундузги-кечки стационар даволаниш йўналишлари бўйича мутахассислар томонидан оториноларингология, офталмология, гинекологик жарроҳлик амалиётлари бажариб келинмоқда. Асосийси, марказда тадбиркор томонидан 25 та янги иш ўрни яратилган.

Журналистлар Банк матбуот хизмати томонидан ташкил этилган Пресс-турнинг илк кунида юқоридаги объектлар фаолияти ҳамда уларга Ўзмиллийбанк томонидан берилган молиявий кўмак борасида етарли маълумотларга эга бўлишди. Пресс-турнинг иккинчи кунида иштирокчилар сервис тармоғининг меҳмонхона хизмати ҳамда банк хизматлари марказларининг аҳолига яратаётган қулайликлари билан танишадилар. 

“Ўзмиллийбанк” АЖ

Матбуот хизмати