Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзмиллийбанк” АЖ- Дунёнинг энг хавфсиз банклари қаторида
16:43 / 2020-12-01

Бугунги кунда Республикамизда 30 дан ортиқ тижорат банклари фаолият кўрсатиб келмоқда. Мазкур банклар фаолияти аҳоли фаровон ҳаёти, улар эҳтиёжини қондириш ва юртимиз иқтисодий барқарорлигини таъминлашга қаратилганлиги билан муҳим аҳамият касб этади.

“Ўзмиллийбанк” АЖ ҳам мамлакатнинг энг йирик тижорат банки сифатида, Президентимиз раҳбарлигида юртимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси бўлиб, йирик инвестицион ва ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириб келмоқда.

2020 йил 1 декабр ҳолатига банкнинг жами активлари 76,1 трлн. сўмни ташкил этиб, йил бошига нисбатан 9,5 трлн. сўмга, кредит портфели 63,9 трлн. сўмни ташкил этиб, йил бошига нисбатан 8,9 трлн. сўмга ортди. 
2020 йилнинг ўтган даврида Республикадаги инвестицион ва ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида 14,0 трлн. сўмдан ортиқ кредит маблағлари ажратилди. 

2020 йил 12 майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ–5992 сонли “2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Мазкур Стратегиянинг қабул қилиниши мамлакатимиз банк тизимини ривожлантиришга, хорижий банкларнинг тажрибаси ва молия соҳасидаги халқаро тенденцияларни ўз ичига олган трансформация жараёнларини амалга оширишга ижобий туртки бўлди. 

Ўзмиллийбанкни халқаро андозаларга мувофиқ иш юритадиган замонавий тижорат банкига айлантириш мақсадида, бугунги кунда халқаро консалтинг ташкилотларини жалб қилган ҳолда банкни трансформация қилиш жараёнлари амалга оширилмоқда. Жумладан, бугунги кунда Ўзмиллийбанкда рақамли трансформацияни амалга оширишга, банк фаолиятига инновацияларни жорий қилишга ва бу орқали мижозлар учун янги рақамли банк хизмат турларини таклиф қилишга муҳим эътибор қаратилмоқда. 

Ўзбекистон иқтисодиёти учун аҳамиятли бўлган йирик корхоналарни, янги ишлаб чиқариш тармоқларини шакллантириш, уларни бутунлай янги тизимда молиялаштириш, ҳудудлардаги энг истиқболли ва давлат-хусусий шерикчилик асосидаги лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш шулар жумласидандир.

Банк томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар дунёнинг етакчи рейтинг компаниялари томонидан ҳам эътироф этилмоқда. Бугунги кунда Ўзмиллийбанк Standard & Poor’s, Moody’s, Fitch ratings каби дунёнинг етакчи агентликларининг рейтингларига эга бўлиб, улар томонидан банк фаолияти Барқарор дея баҳоланган.

Ўзмиллийбанк халқаро молия институтларининг маблағларини жалб этиш ва иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация қилиш, устувор ва стратегик ахамиятга эга инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш бўйича республиканинг етакчи банки ҳисобланади. 

Жорий йилнинг 15 октябрь куни Ўзмиллийбанк томонидан Лондон фонд биржасида 300 миллион АҚШ долларлик еврооблигациялар муомалага чиқарилди. АҚШ долларида еврооблигацияларнинг дастлабки эмиссияси амалга оширилиши ривожланаётган давлатлар банкларига сармоя киритишни хохлаётган кенг қамровли халқаро инвесторларни мамлакатга жалб қилди. Ўзмиллийбанкнинг халқаро капитал бозоридаги фаолиятининг бошланиши банкка нафақат махаллий, балки халқаро молия бозорида шиддат билан юқорига интилаётган молиявий институт сифатида қўшимча имидж яратиш имконини берди.

Куни кеча, дунёнинг 158 мамлакатида нашр этиладиган АҚШнинг нуфузли "Global Finance" молия журнали дунё мамлакатлари бўйича "Дунёнинг энг хавфсиз банклари - 2020" (World’s Safest Banks 2020: Country Winners) рейтингини эълон қилди. 

Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки АЖ "Марказий ва шарқий Европа ҳамда собиқ совет давлатларининг энг хавфсиз банклари" дан бири сифатида эътироф этилди. Мазкур эътирофга, банк томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижасида эришилган десак муболаға бўлмайди.

 

Банк матбуот хизмати,

Реклама ҳуқуқи асосида