Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзмиллийбанк” АЖ: “Чорвоқ туристик комплекси” сизга замонавий ҳаёт тарзини тақдим этади
12:12 / 2024-09-04

Юртдошларимиз учун кутилган янгилик. “Ўзмиллийбанк”АЖ ташаббуси билан Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, "Хожикент" маҳалласи ҳудудида Чорвоқ туристик комплекси барпо этилмоқда.

Банк томонидан молиялаштирилган мазкур мажмуа қулай локацияда жойлашганлиги, ўзига хос табиати билан ажралиб туради. 24,5 гектар ер майдонида Туркиянинг тажрибали мутахассислари томонидан лойиҳалаштирилган комплексда кўп қаватли уйлар, меҳмонхоналар фойдаланишга топширилади. Чорвоқ-туристик мажмуасининг қурилиши 2023 йилда старт олган бўлиб, 2026 йилда тўлиқ ишга туширилиши мўлжалланмоқда.  

Эътиборлиси, мазкур мажмуа учун республикамиз туристик салоҳиятини ривожлантиришни мақсад қилинган ҳолда  Бўстонлиқ туманининг сўлим тоғли ҳудуди танланган. Бу лойиҳани қуриш ишлари 4 фазада олиб борилмоқда ва 660 тадан ортиқ хонадонлар қурилмоқда. Биринчи фаза 7,5 гектарда жойлашган бўлиб, 3 та блокнинг 72 та хонадони жорий йилнинг якунига қадар босқичма-босқич фойдаланишга топширилади. Қурилаётган хонадонларнинг майдони 60-70 метр квадрат бўлиб бу ерда истиқомат қилувчиларга янада қулайлик яратиш учун ресторанлар, меҳмонхоналар, дўконлар, кўнгилочар ва дам олиш масканлари, шунингдек, ёпиқ автотураргоҳлар барпо этилмоқда. Асосийси, кенг, ёруғ ва замонавий интеръерга эга хонадонлар юртдошларимизга манзур бўлиши шубҳасиз. Комплекснинг 5, 7 қаватли уйлари тўлиқ таъмирланган, барча шароитларга эга ҳолатда ўз эгаларига топширилади.  

Чирчиқ дарёси бўйида жойлашган хонадонларнинг деразасидан кўриниб турган  бетакрор табиат, тоғлар манзараси кишига ўзгача кайфият ва шодумонлик бағишлайди.

Шундай экан, шошилинг, уйлар сони чекланган. Тўлиқ маълумот олиш учун сотув бўлимларига (71)-202-22-22, (78)148-00-10) мурожаат этинг.

“Ўзмиллийбанк” АЖ 
Матбуот хизмати