French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзмиллийбанк” АЖ: барчаси мижозлар учун
18:01 / 2023-05-04

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки АЖнинг Сирдарё вилояти филиали янги бинода иш бошлади.

“Куч ишончда” шиори остида фаолият кўрсатаётган миллий банкнинг вилоят филиали 1993 йилда иш бошлаган. Айни пайтда банкда 88 нафар ходим меҳнат қилмоқда. Банкда жисмоний ва юридик шахслар учун барча хизмат турлари кўрсатилади. Агар рақамларга мурожаат қилсак ҳозирда ушбу муассасадан 2018 нафар юридик мижоз, 94729 нафар жисмоний шахслар фойдаланмоқда. Кредит портфели 673 466 миллион сўмни ташкил қилади.  

Даставвал мутасаддилар ва меҳмонлар янги бинода яратилган шароитлар билан танишди. Мулоқотлар давомида банк иши кўрсаткичлари ҳамкорлар ва халқаро молия институтлари томонидан ижобий баҳоланаётгани таъкидланди.  

Банк Гулистон шаҳрининг марказий кўчасида жойлашган. Бинога киришингиз билан сизни хушмуомила ходимлар кутиб олади ва сизга керакли банк хизматлари ҳақида маълумот беради.  

Мижозларга интерактив мобил банк хизматлари кўрсатиш ҳамда зарурий маслаҳатлар бериш йўлга қўйилган. “Ўзмиллийбанк” ва унинг ҳудудий филиаллари мижозлар сонини ошириш ва универсал молиявий институт сифатида доимий равишда ресурслар базасини тўплашга ҳаракат қилмоқда. 30 йил ичида айниқса, тадбиркорлар ишончини қозонган ишончли ва барқарор ҳамкор сифатида ўзини кўрсата олди. Миллий банк молиявий кўмагида Сирдарё вилоятининг тадбиркорлари самарали фаолият юритмоқда. Оқилона кредит сиёсати, мустаҳкамлик, сифатли хизматларни устувор вазифа деб танлаган жамоа тадбиркорлик ривожига муносиб ҳисса қўшмоқда.  

Шунингдек, муассасада ташкил этилган универсал кассалар томонидан тўловларни амалга ошириш, карталардан нақд пул ечиб олиш, пулни айирбошлаш мумкин. Юқори инфратузилма, салоҳиятли кадрлар, масофавий хизматлар, хорижий тажриба. Бу занжир асосида амалга оширилаётган ишлар мижозларга сифатли хизмат кўрсатишга хизмат қилмоқда.  

– Миллий банк хизматидан фойдаланаман, – дейди ҳиндистонлик ўқитувчи Раж Кумар. – Бу ерда мижозлар учун барча шароитлар яратилган. Мисол учун ўзим пул ўтказмалари хизматидан доимий равишда фойдаланаман. Ушбу хизмат турини онлайн амалга оширса ҳам бўлади. Смарт банкинг хизматидан ҳам мунтазам фойдаланиб келаман. Ҳиндистонга ушбу хизматлар орқали пул ўтказмаларини амалга ошираман.  

Хулоса қилиб айтганда миллий банк сифатли банк хизматлари ва маҳсулотларни тақдим этиш, рақамли хизматлар соҳаларини кенгайтириш, инвестициявий ва инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириш орқали мамлакатда кечаётган кенг кўламли ислоҳотларда фаол иштирок этмоқда.  

Ўзмиллийбанк АЖ

Матбуот хизмати