English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзмиллийбанк” АЖ: барча қулайликлар мижозлар учун
17:14 / 2023-06-06

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки акциядорлик жамияти Ҳазорасп филиалининг маъмурий биноси таъмирланиб фойдаланишга топширилди.

“Ўзмиллийбанк” Ҳазорасп филиали 1997 йилда ташкил топган. Филиал жами 42 мингга яқин мижозларга хизмат кўрсатади. Шундан 40 мингдан зиёди жисмоний шахслар, 1300 га яқини юридик шахсларни ташкил қилади. Тўлов пластик карточкаларидан фойдаланишда қулайликлар яратиш мақсадида тўртта банкомат доимий хизмат кўрсатиб, олти юздан зиёд савдо терминаллари дислокация қилинган. Бундан ташқари, аҳолига валюта амалиётларида қулайликлар яратиш мақсадида иккита валюта айирбошлаш шохобчаси ҳам фаолият юритмоқда.  

Бинонинг очилиш маросимида иштирок этганлар янги бинода яратилган шароитлар билан танишди. Мулоқотлар давомида банк иши кўрсаткичлари ҳамкорлар ва халқаро молия институтлари томонидан ижобий баҳоланаётгани таъкидланди. Банк Ҳазорасп туманининг марказий кўчасида жойлашган. Банкдаги хизматчилар ҳар бир мижозга хушмуомалада бўлиб, керакли банк хизматлари ҳақида маълумот беради.  

–Бугунги кунда 35 нафар ходимларимиз билан мижозлар сонини ошириш ва универсал молиявий институт сифатида доимий равишда ресурслар базасини тўплашга ҳаракат қиляпмиз, – дейди “Ўзмиллийбанк” АЖ Ҳазорасп филиали ходими Ўткирбек Назаров. – Айниқса, тадбиркорлар ишончини қозониб барқарор ҳамкор сифатида иш юритишимиз лозим. Банк молиявий кўмагида туманимиз тадбиркорлари самарали фаолият юритмоқда. 

Оқилона кредит сиёсати, сифатли хизматларни устувор вазифа деб танлаган жамоа тадбиркорлик ривожига муносиб ҳисса қўшмоқда. Таъкидлаш лозим, мазкур муассасада ташкил этилган универсал кассалар томонидан тўловларни амалга ошириш, карталардан нақд пул ечиб олиш, пулни айирбошлаш мумкин. Юқори инфратузилма, салоҳиятли кадрлар, масофавий хизматлар, хорижий тажриба. Бу занжир асосида амалга оширилаётган ишлар мижозларга сифатли хизмат кўрсатишга хизмат қилмоқда.  

Аҳмаджон Шокиров, ЎзА