English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзмиллийбанк” АЖ: Банк мижозлар учун тамойили амалда
15:58 / 2023-09-19

Бугун техника ва технологиялар шиддат билан ривожланмоқда. Бу жараёнда шубҳасиз, ҳар бир соҳада инновацион ўзгаришлар, яшаш учун қулайликлар ортиши табиий ҳол. Мазкур ҳолат банк хизматлари кўрсатишда ҳам янгича ёндашувни тақозо этаётир. Энди мижозлар эмас, банк мижозлар олдига бормоқда ва улар билан ҳамкорлик қилиш учун таклифлар бермоқда.

Хизматлар тури ҳамда сифати ошмоқда. Рақобат бозорида банклар мижозларга кўрсатиши мумкин бўлган хизматлари билан ўз мавқейини мустаҳкамламоқда. “Ўзмиллийбанк” АЖ ҳам айнан шу тезкорликда ҳудудларда банк хизматларини амалга оширмоқда. 

Буни “Ўзмиллийбанк” АЖ Хоразм вилояти Ҳазорасп банк хизматлари маркази фаолияти мисолида ҳам кўриш мумкин. 1997 йил сентябрда 16 нафар ишчи ходим билан фаолият бошлаган мазкур муассасада ҳозирга келиб 34 нафар профессионал мутахассислар аҳолига сифатли хизмат кўрсатмоқда. Марказ томонидан ажратилган кредитлар ҳисобидан Ҳазорасп эркин иқтисодий зонаси ҳудудида йирик ишлаб чиқариш корхоналари, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш марказлари, умумий овқатланиш масканлари ташкил топди. “Янги Ўзбекистон” массивида замонавий кўп қаватли турар жой бинолари барпо этилди. 2023 йилда тармоқлар бўйича таҳлил қилинганда саноат соҳасида 42,2 миллиард сўмлик 5 та лойиҳа, қишлоқ хўжалигида 21,2 миллиард сўмлик 24 та лойиҳа, қурилиш йўналишида 7,8 миллиард сўмлик 5 та лойиҳа, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларида 49,2 миллиард сўмлик 45 та лойиҳа амалга оширилган. 

Ушбу тадбиркорлик субъектларига кредит маблағлари ажратилиши натижасида 2 мингга яқин янги иш ўрни яратилган. 

– Хабарингиз бор, жорий йилда Ҳазорасп банк хизматлари маркази таъмирланиб, ходимлар ва мижозлар учун қулай шароит яратилди, – дейди Ҳазорасп БХМ бошқарувчи ўринбосари Шоҳруз Сатликов. – Бу албатта, иш самарадорлиги ўсишининг омилига айланди. Бугунга келиб марказда жами 44,7 мингта мижозга хизмат кўрсатилади. Шундан 43,3 мингтаси жисмоний ва 1,4 мингтаси юридик шахслар ҳисобланади. Жисмоний шахсларнинг жами депозит қўйилмалари 38,7 миллиард сўмни ташкил этади. Тўлов пластик карточкаларидан фойдаланишда қулайликлар яратиш мақсадида жойларда 4 та банкомат, 1 та инфокиоска, 621 та савдо терминаллари дислокация қилинган. 

Бундан ташқари, аҳолига валюта амалиётларида қулайликлар яратиш мақсадида 24/7 режимда хизмат кўрсатувчи шохобча ҳудуд аҳолисига хизмат кўрсатмоқда. Ҳозирда БХМда замонавий инновацион банк хизматлари кўрсатилишига алоҳида аҳамият қаратилган. Мижозларнинг 84 фоизи масофадан бошқариладиган банк хизматларидан фойдаланмоқда. Бунда ҳисобрақамларда банк айланмаларини амалга ошириш, онлайн кредит расмийлаштириш ёки кредит қарздорлигини қоплаш, халқаро ва миллий пластик карточкаларда ҳар қандай банк амалиётлари ҳамда тўловларни амалга ошириш, омонат расмийлаштириш, хорижий валюталарда конверцион амалиётлар, пул ўтказмалари каби банк хизматларидан фойдаланиш мумкин. 

– Банк фаолиятига баҳони у ерда фаолият кўрсатадиган ходим ёки уни бошқарадиган раҳбар эмас, аксинча, мижозлар беради, – дейди биз билан суҳбатда Хазорасп БХМ бошқарувчи ўринбосари Шоҳруз Сатликов. – Шу боис фаолиятимизда доимо банк мижозларининг талаб ҳамда таклифларини инобатга оламиз. Хусусан, жорий йилда кредит линияси тизимида хизматлар соҳаси ва қуёш панелларини ўрнатиш бўйича қатор мурожаатларни олдик ва уларга кредит маблағлари ажратдик. Хусусан, жорий йилнинг шу даврига қадар қуёш панелларини ўрнатиш бўйича жисмоний шахслардан 50 нафарига 600 миллион сўмга яқин, юридик шахслар учун эса 700 миллион сўмлик кредит маблағлари йўналтирилди. 

– Тадбиркорман, – дейди Зайнаб Ҳамидова. – 2000 йилдан буён банк билан ҳамкорликда иш олиб бораман. Хусусий таълим муассасаларини бошқараман. Ҳазорасп БХМ нинг молиявий кўмаги билан ана шу таълим муассасаларини қуриш ва жиҳозлашга ёрдам олганман. Ҳозир қуёш панели бўйича таклифларни эшитиб, шунга қизиқиб қолдим ва мазкур кредитни расмийлаштириш учун тавсияларни эшитдим. Режам бу борада банк хизматидан албатта, фойдаланиш. 

Хабарингиз бор, “Ўзмиллийбанк” АЖ хизмат кўрсатиш тармоғини қўллаб-қувватлашда ишбилармонлар учун асосий молиявий ҳамкор бўлиб келмоқда. Бугунги кунда Ҳазорасп туманида хизматлар йўналиши бўйича 479 тадан зиёд корхона фаолият олиб бормоқда. Вилоят бўйича таҳлилларга эътибор қаратсак, сервис тармоғида 14,3 мингдан ортиқ корхона ва ташкилотлар, шундан, 13,6 мингга яқин кичик тадбиркорлик субъектлари фаолияти йўлга қўйилган. Жумладан, 2023 йилнинг ўтган даврида вилоятда 2 776 та янги хизмат кўрсатиш объектлари ишга туширилди. 1 707 та лойиҳалар учун 675 миллиард сўм кредит маблағлари ажратилди. 36 мингта янги иш ўрни ташкил этилди. Кўрсатилган хизматлар ҳажми 6,8 триллион сўмга етди. Шундан, 3,5 миллион сўми аҳолига кўрсатилган хизматлар ҳажмига тўғри келади. Энг асосийси хизматлар соҳаси 109 фоизга ўсди. 

Бугун вилоятда фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлардан ташқари, яна 3 мингдан зиёд хизмат кўрсатиш шохобчаларини ташкил этиш имконияти мавжуд. Маълумот ўрнида айтиш керак, хизматлар соҳасида 2023 йил якуни билан вилоятда 13 триллион сўм хизмат кўрсатилиши режалаштирилган. 3,5 мингта янги хизмат кўрсатиш объектларини ишга тушириш, 1 215 та кўчма савдони ташкил этиш ва 1 153 та хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш учун ерларни аукцион савдога чиқариш, 72 мингта янги иш ўрни ташкил этиш, аҳолига кўрсатилган хизматлар ҳажмини 6,6 миллион сўмга етказиш белгиланган. 

Умуман айтганда, “Ўзмиллийбанк” АЖ Хоразм вилоятида ҳам қатор соҳалар каби тадбиркорлар қатламини қўллаб-қувватламоқда ва улар билан ҳамкорлик учун таклифлар билан ташаббус кўрсатмоқда. Мақсад эса ягона: янги иш ўринларини яратиш орқали аҳоли даромадларини ошириш ҳамда халқимизнинг турмуш даражасини оширишда фаол иштирок этишдан иборат. 

“Ўзмиллийбанк” АЖ 

Матбуот хизмати 

Реклама ҳуқуқи асосида