Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Ўзмиллийбанк" АЖ ACCA Approved Employer  мақомини қўлга киритди
14:46 / 2024-06-12

"Ўзмиллийбанк" АЖ Буюк Британиянинг Сharter мақомига эга бўлган халқаро сертификатланган бухгалтерлар уюшмаси (ACCA) томонидан Аккредитацияланган иш берувчи мақомини қўлга киритди.

ACCA нинг мазкур сертификати банкка профессионалликни қадрлайдиган ва ўз ходимларининг салоҳиятини ривожлантиришга урғу қаратадиган маъсул иш берувчи мақомини билдиради.

Ушбу мақом банкка маҳаллий ва хорижий бозорлардаги энг яхши мутахассисларни ишга жалб қилиш ва натижада банкнинг барқарорлигини таъминлаш ва уни ривожлантиришга йўл очади. Шу ўринда, Ўзмиллийбанк ходимлари бўлган АCCА талабалари ҳам банк томонидан, ҳам ACCA ташкилоти томонидан бир қатор имкониятларга эга бўлишади. Ушбу имкониятлар, банк ходимларининг қисқа муддат ичида ACCA азолигини қўлга киритишларига замин яратади.

Ўзмиллийбанк" АЖ
Матбуот хизмати