Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзметкомбинат” акциядорлик жамиятининг экспорт салоҳияти ошмоқда
20:03 / 2023-08-24

Миллий матбуот марказида ўтказилган тадбир “Ўзметкомбинат” акциядорлик жамиятининг экспорт салоҳиятига бағишланди.

Унда тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар ушбу жамият фаолиятида муҳим омил бўлиб, бу маҳсулотлар экспортининг ўсишига кенг йўл очаётгани таъкидланди.

“Ўзметкомбинат” акциядорлик жамияти бошқарма бошлиғи Эркин Ибрагимовнинг маълумот беришича, ҳозирги кунда комбинат томонидан 80 дан ортиқ маҳсулот экспорт қилинмоқда.  

[gallery-13246]

– Сўнгги икки йилда комбинат томонидан янги 9 та бозор ўзлаштирилди. Литва, Латвия, Чехия давлатлари, Болгария, Молдова, Озарбайжон каби давлатлар шулар жумласидан. Шунингдек, комбинат маҳсулотлари янги сифат сертификатларига эга бўлди. Бунинг натижасида “Ўзметкомбинат” АЖ мамлакатимизда K500B-T, K500C-T классдаги арматура ишлаб чиқарувчи ва халқаро сертификатга эга биринчи корхона бўлди. Комбинат томонидан 2023 йил январь-июль ойларида жами 79 миллион 196 минг АҚШ доллари миқдорида маҳсулотлар экспорт қилинди. Бу режага нисбатан 163,8 фоиз, ўсиш суръати эса 2 бароварни ташкил этди, – деди Э.Ибрагимов.  

Шунингдек, анжуманда масъуллар хорижий давлатларда очилган савдо уйларининг фаолияти маҳсулотлар экспортида муҳим аҳамият касб этаётганини қайд этди. Унга кўра, 2023 йил январь-июль ойларида комбинат томонидан Литванинг Вильнюс шаҳридаги савдо уйи орқали Европанинг  Польша, Финляндия, Латвия, Литва давлатларига 7300 тоннадан ортиқ жами 5 миллион долларлик арматура маҳсулотлари экспорт қилинган.  

Қайд этилганидек, 2023 йил якунига қадар экспорт кўрсаткичи 103 миллион 700 минг доллар, йиллик прогноз кўрсаткичи 131,0 фоиз ва ўсиш сураъти эса 105 фоизни ташкил этиши кутилмоқда.

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА мухбири