Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Ўзметкомбинат" АЖ: жорий йилда 74,4 миллион долларлик импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилади
15:43 / 2024-02-29

Бугун АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзметкомбинат" акциядорлик жамияти бошқарма бошлиғи Дониёр Шодиев мазкур ташкилот томонидан Маҳаллийлаштириш дастури доирасида амалга оширилган ишларнинг 2024 йил январь ойи натижалари ва 2024 йил якунига қадар асосий прогноз кўрсаткичлари хусусида маълумот берди.

Унда таъкидланишича, комбинатда ушбу дастур бўйича маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши импорт ҳажмини қисқартирмоқда. Дейлик, жорий йил январь ойи бўйича 35,2 миллиард сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши таъминланган. Бунда ўсиш суръати 74,0 фоизни ташкил этган.

Дониёр Шодиевнинг сўзига кўра, кенгайтирилган лойиҳалар доирасида А-500 маркали арматура 30,5 миллиард сўм қийматида ўзлаштирилган ва республика миқёсида импорт ҳажми 2,5 миллион доллар миқдорида мақбуллаштирилган. 

– Импортни қисқартириш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижасида 2024 йил январь ойи бўйича жами 2,8 миллион долларлик импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, режа прогнозга нисбатан 100,0 фоизга бажарилди. 

Жорий йил I чорак якуни бўйича Маҳаллийлаштириш дастури доирасида жами 126,7 миллиард сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши таъминланади ва ўсиш суръати 72,1 фоизни ташкил этади. Айтиш жоизки, кенгайтирилган лойиҳалар доирасида А-500 маркали арматура 103,2 миллиард сўм қийматида ўзлаштирилади ва мамлакат миқёсида импорт ҳажми 8,2 миллион доллар миқдорида мақбуллаштирилади. Импортни қисқартириш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижасида биринчи чорак якуни бўйича 10,0 миллион долларлик импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилади, – деди у. 

Брифингда 2024 йил бўйича бу борада режалаштирилган ишлар ҳам айтиб ўтилди. Хусусан, Маҳаллийлаштириш дастури доирасида 940,1 миллиард сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши таъминланади. Бунда ўсиш суръати 109,1 фоизни ташкил этади. Шунингдек, 74,4 миллион долларлик импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши кутилмоқда. 

Н. Зиёдуллаева, ЎзА