Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзметкомбинат” АЖ ходимлар соғлиғини муҳофаза қилиш учун 6,7 миллиард сўм ажратди
18:58 / 2025-06-05

Бу ҳақда бугун АОКАда бўлиб ўтган брифингда жамият бошқарма бошлиғи Гулмира Тошматова маълум қилди.

Унда таъкидланишича, ҳозирги кунда корхонада 8235 нафар ходим меҳнат қилади. Уларнинг 1770 нафари хотин-қизлардир.

Комбинат ходимларининг меҳнатини муҳофаза қилиш, меҳнат шароитларини назорат қилиш, бахтсиз ҳодисалар ва ёнғинларнинг олдини олиш, шунингдек, саноат хавфсизлиги соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида махсус департамент фаолият юритади.

“Ўзметкомбинат” АЖ ISO 45001:2018 халқаро стандартига мувофиқ, “Соғлиқни муҳофаза қилиш ва хавфсиз меҳнатни таъминлаш менежменти” бўйича халқаро ва миллий сертификатларга эга. Ушбу стандарт талабларига мувофиқ, корхонада жадвал асосида ички аудит ишлари амалга оширилмоқда.

2025 йилда саноат хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазасини таъминлаш юзасидан 55 банддан иборат чора-тадбирлар белгиланган ва улар босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Шунингдек, ишга қабул қилинган барча ходимлар махсус кийим, пойабзал ва шахсий ҳимоя воситалари билан бепул таъминланмоқда. Бу мақсадда жамият томонидан 20 миллиард 453 миллион сўм маблағ ажратилган.

- Корхонада жами 11 та ошхона фаолият кўрсатмоқда ва улар 24 соат давомида ходимларга хизмат кўрсатади. Шу билан бирга, гигиена талабларига риоя этилиши ва ходимлар саломатлигини назорат қилиш мақсадида “Металлург” шифохонаси шифокорлари ва касаба уюшмаси вакиллари иштирокида тиббий муҳандислик бригадалари ташкил этилган. Улар таркибий бўлинмаларда жадвал асосида текширув ишларини олиб бормоқда.

Саноат хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси департаменти мутахассислари томонидан кран ҳайдовчиси, юк илувчи, газ хўжалиги ҳамда босим остида ишловчи ускуналар операторлари учун ўқув курслари ташкил этилмоқда, - деди Г.Тошматова.

Шунингдек, комбинат раҳбар ва мутахассисларининг билимларини текшириш мақсадида махсус комиссия томонидан электрон шаклда синов тизими йўлга қўйилган. Ходимлар учун tb.uzbekstell.uz электрон платформаси орқали саволномалар ва тегишли қўлланмалардан фойдаланиш имконияти яратилган.

Тадбир якунида 2025 йил апрель ойида умумий ҳисобда 126 нафар раҳбар ва мутахассисларнинг саноат хавфсизлиги бўйича билим ва малакаси оширилгани таъкидланди.

Н.Зиёдуллаева, ЎзА