Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзметкомбинат” АЖ: 14 та ахборот тизими жорий этилди
17:45 / 2023-12-29

Бугунги кунда “Ўзметкомбинат” АЖ томонидан рақамлаштиришни жорий этиш ишлари тизимли олиб борилмоқда. Жумладан, ушбу йилда комбинатнинг Ахборот технологиялари департаменти 14 та ахборот тизимини татбиқ этди.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда “Ўзметкомбинат” АЖ Ахборот технологиялари департаменти директори Анвар Худоёров маълумот берди. 

Унга кўра, комбинат фаолиятига рақамлаштиришни жорий қилиш маъмурий-техник бошқарувда бюрократик жараёнларни камайтириш, ишчи-ходимларнинг иш унумдорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади. Айниқса, бунда очиқ ва шаффофликни таъминлаш орқали коррупция ҳолатларининг олдини олиш имконияти яратилади. 

[gallery-15259]

– Комбинатимизда ушбу 14 та ахборот тизимини жорий этиш фаолиятимизда юқори самарадорликка эришишда қўл келади. Хусусан, ферроқотишмалар ишлаб чиқариш цехида ишлаб чиқариш ҳисобини олиб борувчи ахборот тизими, лаборатория фаолиятининг автоматлаштирилган ахборот тизими, тайёр маҳсулотлар савдо-сотиқ жараёнлари учун автоматлаштирилган "E-NAVBAT" ахборот тизими, Ip – телефония тизими кабилар шулар жумласидан. 2024 йилда ҳам режаларимиз талайгина. Жумладан, комбинатда BI тизимини жорий қилиш, электрда пўлат эритиш цехида жараёнларни автоматлаштириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилмоқда, –деди Анвар Худоёров. 

Н.Зиёдуллаева, ЎзА