Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзлигимиз кўзгуси
15:30 / 2024-10-21

Сирдарёда Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 35 йиллигига бағишланган байрам тантаналари Алишер Навоий номидаги Билимдонлар масканидан бошланди.

Вилоят ва шаҳар ҳокимлиги, қатор ташкилот, идоралар жамоалари, таълим муассасалари, ижод аҳли ва кенг жамоатчилик иштирокида ўтган тадбирда улуғ аллома ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди.

Тадбирда вилоят ҳокими А. Маҳмудалиев, вилоят бошқарма ва ташкилотлари, таълим муассасалари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари, ёзувчи ва шоирлар, кўп сонли ёшлар иштирок этишди.

Байрам тантаналари эса вилоят мусиқали драма театрида катта концерт дастурига уланиб кетди. Унда вилоят ҳокими иштирок этиб, барчани байрам билан қутлади.  

Ҳалима Худойбердиева ижод мактаби ўқувчилари Тўра Сулаймон ва Ҳалима Худойбердиева  шеърларидан ёд ўқишди. Уларнинг шеърлари билан айтиладиган қўшиқлар театр хонандалари томонидан ижро этилди.

–Ўзлигимиз, шону шавкатимиз,миллатимизнинг кўзгуси бўлган она тилимизга давлат тили мақоми берилгани қалбимизни ҳамиша фахру ифтихорга тўлдиради. Унинг софлигини сақлаш, бой тилимизни софлигича кейинги авлодларга етказиш биз зиёлилар зиммасига катта масъулият юклайди, – деди Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Норинисо Қосимова.

Ғулом Примов, Шаҳриёр Ортиқбоев (сурат),

ЎзА мухбирлари