ЎзЛиДеПнинг навбатдаги пресс-клуби бошланди
Айни пайтда тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг бош офисида “Яширин иқтисодиёт”ни қисқартириш, расмий фаолият кўрсатаётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш” мавзусида пресс-клуби бошланди.
Гибрид шаклда ўтаётган тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари, тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари, иқтисодчи олимлар ва ОАВ ходимлари иштирок этмоқда.

Йиғилишда “хуфиёна иқтисодиёт”нинг ЯИМга нисбатан улушини кескин қисқартириш, бу борада муросасизлик билан чоралар кўриш лозимлиги муҳокама қилинмоқда.

ЎзА тадбир тафсилотини кузатиб боради.
Ў.Алимов, ЎзА