Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
O‘zLiDePнинг бухоролик делегатлари сайланди
16:44 / 2023-05-26

Бухорода Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-Демократик партияси вилоят ташкилотининг навбатдаги конференцияси бўлиб ўтди. Унда партиянинг барча қуйи бўғинлари йиғилишлари, туман, шаҳар конференцияларидан сайланган делегатлар, партия фаоллари ва фахрийлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари қатнашди.

Тадбирда муддатидан олдин Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлиб ўтадиган сайловда фаол иштирок этиш ҳамда партия вилоят ташкилотидан O‘zLiDePнинг XI Съездига делегатлар сайлаш масаласи муҳокама қилинди.  

Йиғилишда қайд этилганидек, бугун мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини уюшқоқлик билан, юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш борасида аниқ вазифалар белгилаб олинмоқда.

Конференция давомида сўзга чиққанлар томонидан сўнгги йилларда мамлакатимизда барча соҳаларда улкан ислоҳотлар амалга оширилганлигига алоҳида урғу берилди. Биргина тадбиркорлик фаолиятини замонавий бозор муносабатлари талабларидан келиб чиққан ҳолда ушбу жараённи  янада эркинлаштириш бўйича қатор ишлар бажарилганлиги, жумладан, тадбиркорлар фаолияти устидан турли текширувларга мораторий жорий қилинганлиги, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари тубдан соддалаштирилганлиги, давлат иштирокидаги корхоналарни хусусийлаштириш, рақобатни қўллаб-қувватлаш орқали давлатнинг иқтисодиётга аралашуви чекланганлиги  алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Шу билан бирга, вилоятда қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳити яратилгани, натижада тадбиркорлар ҳамда  тадбиркорлик субъектларида иш билан банд бўлганлар сафи тобора кенгайиб бораётганлиги айтиб ўтилди.  Ўз навбатида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси бугун юртимизда олиб борилаётган бу каби халқчил ва ҳаётий ислоҳотларнинг муваффақиятли бориши учун масъулиятни ўз зиммасига олган сиёсий куч эканлиги қайд этилди.  

[gallery-12073]

Партиянинг бутун мақсад истаги олижаноб ва танти халқимизга хизмат қилиш, олиб борилаётган ислоҳотларни янги босқичда давом эттириш, юртимизни дунёнинг етакчи давлатлари сафидан ўрин олиши учун харакат қилиш, мана шу йўлда бутун халқимизни бирлаштиришдан иборат эканлиги эътироф этилди.

– Шу кунларда мамлакатимизда катта сиёсий тадбир – муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда, – дейди O‘zLiDePнинг Бухоро вилояти кенгаши вакили Бобомурод Очилов. –Вилоятимизда ҳам Президент сайловига тайёргарлик доирасида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, O‘zLiDePнинг Бухоро вилоятидаги қарийб 79 минг нафар аъзоларни бирлаштирган 855 та бошланғич партия ташкилотида уларнинг ижросини таъминлаш бўйича тегишли вазифалар амалга оширилиб келинмоқда. Дастлаб, партия вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари ҳузурида сайловолди штаблари фаолияти йўлга қўйилди. Уларга етарли билим ва тажрибага эга партия масъуллари ва фаоллари жалб қилинди. Шу билан бирга амалдаги сайлов Кодексига мувофиқ O‘zLiDePнинг Президентликка номзодини қўллаб-қувватловчилар имзоларини тўплаш ишлари бошлаб юборилди. Бунда белгиланган тартиб-қоидаларга қатъий риоя этилган ҳолда қисқа муддат ичида вилоят бўйича салкам 20 мингга яқин сайловчилар имзоларини тўплашга эришилди. Сайловга тайёргарликнинг кейинги босқичида – Бошланғич партия ташкилотларининг умумий йиғилишлари ўтказилди.  

O‘zLiDePнинг бўлажак XI Съездига делегатларни сайлаш билан бирга муддатидан илгари ўтказиладиган Президент сайловида партиянинг иштироки, ушбу муҳим сиёсий жараёнда   партия фаоллари ва маҳаллий Кенгаш депутатлари олдида турган долзарб вазифалар ҳам муҳокама қилинди.  

Конференция сўнгида Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг XI Съездида қатнашиш учун Бухоро вилоятидан делегатлар сайланди.

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА