Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЎзЛиДеПга келиб тушган 2 минг 600 дан зиёд таклиф Конституциявий комиссия муҳокамаларида инобатга олинди
19:13 / 2022-06-21

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси, ҳудудий партия ташкилотлари ва партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фаркциясининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

Унда Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувидаги нутқидан келиб чиқувчи ЎзЛиДеПнинг долзарб вазифалари атрофлича муҳокама қилинди.

Таъкидлаш жоизки, Бош қомусимизни ислоҳ қилинишида халқ фикрига таянилмоқда, билдирилган ҳар бир таклиф, мулоҳаза инобатга олинмоқда. Бу борада ЎзЛиДеП Сиёсий кенгаши ижроия қўмитасида ҳам Конституцияни такомиллаштиришга оид таклифларни тайёрлаш ва Конституциявий комиссияга тақдим этиш бўйича ишчи гуруҳ тузилган. Шу кунгача партия ишчи гуруҳларига 4 мингдан ортиқ таклиф келиб тушди. Уларнинг 2 минг 600 дан ортиғи Конституциявий комиссияга киритилди ва аксарияти Конституциявий комиссия муҳокамаларида инобатга олинди.

Давлат раҳбари куни кеча бўлиб ўтган йиғилишда келиб тушган ҳар бир таклифни эътиборсиз қолдирмасдан, Асосий қонунимизни такомиллаштириш жараёнида, албатта, инобатга олиш, ҳар бир юртдошимиз ушбу ҳужжатни менинг Конституциям деб фахрланадиган мукаммал даражага олиб чиқиш зарурлигини таъкидлади. Бу муҳим жараёнда партиянинг барча даражадаги кенгашлари ва бошланғич ташкилотлари, депутатлар, партия фаоллари билан биргаликда тушунтириш ва тарғибот-ташвиқот тадбирларини ўтказиб, таклифлар олиш ишларини амалга оширяпти.

[gallery-7656]

Мажлисда сўз олганлар Конституция такомиллаштирилиши бўйича давлатимиз раҳбари томонидан баён қилинган тўртта устувор йўналиш ва уларнинг ҳар бири бўйича Президентимиз билдирган таклифларни тўлиқ қўллаб-қувватлашини таъкидладилар. Шунингдек, партия электоратининг асосий қисми бўлган тадбиркорлар томонидан кўплаб конституциявий ташаббуслар илгари сурилгани эътироф этилди.

“Тараққиётнинг кўп асрлик тажрибаси шуни кўрсатадики, хусусий мулксиз, унинг ишончли кафолатисиз кучли ижтимоий давлатни қуриб бўлмайди”, деди юртбошимиз. Шу боис Бош қомусимизда хусусий мулк ҳимоясини таъминлаш учун зарур бўлган конституциявий кафолатларни кучайтириш лозимлигига урғу берилди. Ривожланган давлатлардаги каби шундай тартиб ўрнатилиши лозимки, мулкдор суд қарорисиз, ўзининг розилигисиз, адолатли товон пулисиз мулкидан маҳрум этилмасин.

Шу билан бирга, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш натижаларини қайта кўриб чиқмаслик ҳамда бекор қилмаслик масаласини ҳам Конституциявий қоида сифатида белгилашнинг вақти-соати келди. Бу эса иқтисодиётимизни ҳаракатга келтирувчи асосий куч бўлган тадбиркорликнинг ривожланиши йўлидаги барча тўсиқ ва ғовларни олиб ташлашда жуда муҳим меъёрлар ҳисобланади.

Шу билан бирга инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, қадр-қиммати, дахлсиз ҳуқуқлари ва манфаатлари, маҳалланинг мақоми ҳамда давлат органларининг бу борадаги вазифаларини аниқ белгилаш, мамлакатимизда давлат бошқарувини такомиллаштириш, халқ ҳокимиятчилигини кучайтириш борасидаги таклифлар ҳам “Инсон қадри учун” деган улуғвор тамойилнинг тўла рўёбга чиқишига хизмат қилиши таъкидланди.

Қўшма мажлисда Конституция такомиллаштирилиши бўйича Президентимиз билдирган таклифлар мазмун-моҳияти, аҳамиятини аҳолининг кенг қатламларига етказишга бағишланган тадбирларни тизимли ташкил қилиш борасида аниқ вазифалар белгиланди.

Д.Маматова, ЎзА