Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
O‘zLiDeP томонидан номзодни қўллаб-қувватловчи имзолар йиғмоқда
11:47 / 2021-08-18

O‘zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига O‘zLiDePдан кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватлаш борасида сайловчилар имзосини тўплаш ишлари уюшқоқлик билан ташкил қилинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14 ва 16-моддаларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 14 апрелдаги қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватловчи имзоларни тўплаш ва имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текшириш тартиби тўғрисидаги низом” талаблари ҳамда пандемия талабларини инобатга олган ҳолда имзо варақалари карантин қоидалари амал қилган ҳолда олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига O‘zLiDePдан кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватловчи имзоларни тўплаш жараёни Фарғона шаҳридаги 2-оилавий поликлиникада ҳам юқори уюшқоқликда ташкил этилди.  

– Сайлов кампаниясида энг муҳим жараён сиёсий партиянинг ўз номзодини рўйхатга олиниши учун сайловчиларни имзоларини тўплаш ва уларни текшириш жараёни ҳисобланади, – дейди O‘zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши аппарат раҳбари вазифасини бажарувчи Ҳалимжон Раҳмонов.

М.Сулаймонов, ЎзА