English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
O‘zLiDeP кексалар саломатлиги муҳофазасига оид қонун лойиҳасини ишлаб чиқмоқчи
12:53 / 2025-12-02

Мамлакатимизда кексаларни эъзозлаш, уларга муносиб шароит яратиш, уларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш, ижтимоий ҳимоялаш давлат сиёсатининг устувор йўналишлардан биридир.

O‘zLiDePнинг “Кексаларга мадад” лойиҳаси доирасида “Кексалар саломатлигини муҳофаза қилиш: муаммолар ва ечимлар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Унда депутатлар, вазирлик ва идоралар вакиллари, “Нуроний” жамғармаси, Касаба уюшмалари федерацияси ҳамда партия фаоллари иштирок этди. Тадбирда кекса авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.  

Учрашувда O‘zLiDePнинг Сайловолди дастурида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, “Кексалар саломатлигини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш концепцияси атрофлича муҳокама қилинди.  

Ушбу қонун лойиҳасини ишлаб чиқишдан асосий мақсад кексаларнинг ҳуқуқлари ва ижтимоий ҳимоясини мустаҳкамлаш, тиббий хизматлар сифатини ошириш, солиқ ва ижтимоий хизматлардан фойдаланиш механизмларини соддалаштириш, шунингдек, маҳалла – оила – жамият ҳамкорлигини кучайтиришдан иборат эканлиги қайд этилди.

Муҳокамаларда профилактик тиббий кўрикларни мунтазам йўлга қўйиш, патронаж хизмати, реабилитация марказлари фаолиятини ривожлантириш, “Кекса инсон картаси” орқали ижтимоий имтиёзларни кенгайтириш, ҳудудларда “Кексалар марказлари” ва “Ижтимоий хонадонлар”ни ташкил этиш каби йўналишлар таклиф этилди.  

Қайд этилганидек, мазкур қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш кексаларнинг турмуш сифатини янада яхшилаш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, саломатлигига янада эътиборни ошириш ҳамда жамиятда кекса авлодга бўлган ҳурмат ва эътиборни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.  

Муҳтарама Комилова, ЎзА