French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари 101 та депутатлик сўровини амалга оширган
17:55 / 2022-07-28

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси томонидан матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари учун брифинг ташкил этилди.

Унда фракциянинг 2022 йил биринчи ярим йилликдаги фаолияти юзасидан журналистларга ахборот берилди. 

Фракция томонидан ўтган даврда партия электорати манфаатларини ҳимоя қилиш, сайловолди дастурида илгари сурилган ғоя ва ташаббусларни амалга ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилди. Ҳисобот даврида фракция аъзолари томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида 3 та қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритилган ҳолда қабул қилинди. 

Шунингдек, фракция ташаббуси асосида қонунларнинг, давлат дастурининг ижроси, ҳудудлардаги ўрганишлар давомида аниқланган тизимли камчилик ва муаммоларни ҳал этишга қаратилган 1 та “Парламент эшитуви” ҳамда 1 та “Ҳукумат соати” ўтказилди. 

Сайловчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш — халқ вакилларининг муҳим вазифаларидан. Бу борада фракция аъзолари жойлардаги назорат-таҳлил тадбирлари, сайлов округларидаги ўрганишлари давомида аниқланган долзарб масалалар юзасидан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларига 101 та депутатлик сўрови юборган.

Ҳудудлардаги тизимли муаммолар, қонун ва қонуности ҳужжатларнинг ижро этилиш ҳолати юзасидан тегишли мансабдор шахсларнинг ҳисоботлари фракция йиғилишларида доимий тарзда эшитиб борилди. Фракция аъзолари томонидан ҳудудларга чиққан ҳолда 42 маротаба назорат-таҳлил тадбирлари ўтказилиб, муҳим қонун ҳужжатларининг ижро ҳолати ўрганиб борилди. 

Фракция аъзолари ҳисобот даврида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратди. Қайд этилганидек, Қонунчилик палатасига фуқаролардан депутатлар номига келган 2 минг 593 та мурожаатнинг салмоқли қисми ижобий ҳал этилди. Депутатларнинг сайлов округларидаги учрашуви чоғида келиб тушган 3 минг 272 та мурожаатнинг аксарият қисми ҳам бартараф қилинди. 

Шунингдек, брифингда ЎзЛиДеП фракциясининг келгуси режалари ҳақида ҳам ахборот берилди. 

Муҳтарама Комилова, ЎзА