Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзлаштирилмаган ер майдонларидан унумли фойдаланилади
16:56 / 2023-05-01

Президентимизнинг 2023 йил 12 апрелдаги “Қишлоқ хўжалиги корхоналари дала четларидаги ер майдонларида маҳсулот етиштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Сирдарё вилояти Ховос туманида ўзлаштириш мумкин бўлган ер майдонлари аниқланиб, фойдаланишга қайтариш бўйича кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда.

Туман ҳудудидаги канал ва зовурларнинг ҳимоя қисми ҳамда дала майдонлари четларида бўлган ушбу ерларни ўзлаштириш иқтисодий жиҳатдан қулайлиги билан ҳам ажралиб туради. Чунки ушбу ер майдонларида агротехник тадбирларнинг энг муҳими ҳисобланган суғориш ишларида ортиқча вақт ва маблағ талаб этилмайди.

Мавжуд имконият, билим, куч ҳамда воситалар ишга солиниб, ўзлаштирилган ер майдонларида ирригация ва мелиорация тадбирларини ўз вақтида амалга оширган ҳолда муайян инфратузилмани ҳамда фаолият учун етарли қулайликни яратиш назарда тутилган.

Таъкидлаш жоизки, ўзлаштирилаётган ерлар биринчи навбатда кам таъминланган, муқим даромадга эга бўлмаган оилаларга берилиши режалаштирилган. Улар шунинг орқасидан озми-кўпми даромадга эга бўлади, рўзғорини тебратади. Қолаверса, бозорларимизда бу ерда етиштирилган маҳсулотлар ҳисобига мўл-кўлчилик, арзончилик бўлади, озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланади.

Маълумот ўрнида, ўзлаштирилаётган ерларнинг бир қисмига дуккакли ўсимликлар экилган, шунингдек қолган ерларга полиз маҳсулотлари, шоли ва асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш кўзда тутилган.

Шуҳрат Суяров,  

ЎзА