Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзкимёсаноат” ва “CRPT TURON” рақамли маркировка соҳасида стратегик ҳамкорликка йўл очди
10:55 / 2025-10-22

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти ва “CRPT TURON” масъулияти чекланган жамият ўртасида минерал ўғитлар ҳамда ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари бозорида рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш ва ривожлантиришга қаратилган ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда томонлар аграр-саноат соҳаси учун стратегик аҳамиятга эга бўлган мазкур ташаббус Ўзбекистонда ноқонуний маҳсулот айланмасига чек қўйиш, фермер ва ишлаб чиқарувчилар манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда рақобат муҳитини соғломлаштиришга хизмат қилишини таъкидлади.

Мазкур ҳужжат соҳада рақамли трансформацияни чуқурлаштириш ва узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйишни назарда тутади. Меморандумга мувофиқ, ҳамкорликнинг асосий йўналишларидан бири минерал ўғитлар ва агрохимия маҳсулотлари бозорида контрафакт маҳсулотлар айланмасининг олдини олиш ҳисобланади. Бу орқали миллий бозор шаффофлигини таъминлаш, соҳа субъектлари фаолиятида очиқлик ва қонунийликни қўллаб-қувватлаш режалаштирилмоқда.

Ҳамкорлик доирасида рақамли маркировка тизимини такомиллаштириш, соҳада инновацион ёндашувларни жорий этиш, рақамлаштириш орқали назоратни кучайтириш ва маҳсулот айланмаси хавфсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилади.

Келишувга кўра, томонлар ўзаро тажриба алмашиб, мутахассислар учун қўшма ўқув дастурлари ва семинарлар ташкил этади ҳамда рақамли маркировка тизими бўйича амалий ечимларни жорий этади.

Н.Зиёдуллаева,

ЎзА