Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзкимёсаноат” АЖ ва тармоқ корхоналарига 5,5 миллиард сўмлик зарар етказилгани аниқланди
14:41 / 2023-05-03

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти ахборот хизмати раҳбари Рустамбек Эшбеков иштирокида брифинг ўтказилди.

Қайд этилишича, жорий йил биринчи чоракда “Ўзкимёсаноат”АЖ ва тармоқ корхоналарда маблағларни талон-торож қилиш оқибатида 5,5 миллиард сўмлик зарар етказилган. Ҳисобот даврида “Ўзкимёсаноат” АЖ ва тармоқ корхоналаридаги коррупцион жиноятлар, ноқонуний ўзлаштириш, растрата, ўғирлик, камомад, қўшиб ёзиш ва бошқа қонунбузилишлар бўйича жами 29 та ҳолат аниқланиб, улар бўйича тегишли тартибда хизмат теширувлари ўтказилди.  

Юқоридаги каби аниқланган қоидабузарлик ҳолатлари бўйича жами 6 нафар ходим жиноий жавобгарликка тортилди. 12 нафар ходим эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, 32 нафар масъул ходимларга нисбатан турли интизомий жазолар қўлланилди, 27 нафар ходимнинг иш ҳақидан жарималар ундирилди.  

Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс бошқармасининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда олиб борган чора-тадбирлари натижасида жами етказилган моддий зарарнинг 4,5 миллиард сўмга яқин қисми ундирилишига эришилди.  

Ҳисобот даврида тизим корхоналарида харидлар жараёнининг очиқ ва шаффофлиги таъминланиши ҳамда уларни “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун талабларига мувофиқ амалга оширилиши натижасида жами 3,4 миллиард сўмлик пул маблағлари асоссиз сарфланишининг олди олиниб, иқтисод қилинди.  

Ш.Маматуропова, ЎзА