Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Ўзкимёсаноат» АЖ тизимида жорий йилда 1,2 млрд. сўмлик камомад, қўшиб ёзиш ҳолатлари аниқланган
18:04 / 2022-08-05

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган брифингда Акционерлик жамияти ахборот хизмати раҳбари Рустамбек Эшбеков томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, тизим корхоналарида жами 584,3 млн. сўмлик товар моддий бойликлари талон-торож қилинишининг олди олинган.

Айбдор шахсларга ички тартиб-қоидалар асосида интизомий чоралар кўрилди.

Ўрганишлар давомида «Фарғонаазот» ва «Максам-Чирчиқ» АЖларида реакцион қувурларнинг талон-торож қилиниши ҳамда тайёр маҳсулотга қўшиб ёзиш ҳолатлари аниқланиб корхоналарнинг 14 нафар масъул мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган ва ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда.

«Максам-Чирчиқ» АЖда 18 та, «Навоиазот» АЖда 21 та, «Фарғонаазот» АЖда 6 та, «Деҳқонобод калий заводи» АЖда 3 та ва «Биринчи резинотехника заводи» МЧЖда 1 та ҳолатда ўзаро яқин қариндошлар бевосита қўл остида ёки раҳбарлигида ишлаши натижасида вужудга келган манфаатлар тўқнашуви ҳолати аниқланди.

Ҳозирда ушбу ходимларни корхонанинг бошқа цехларига ва лавозимларига ўтказиш орқали манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш чоралари кўрилмоқда.

Жорий йилда жамият ва тизим корхоналари ходимларида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш мақсадида комплаенс хизмати ходимлари ва ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари иштирокида жами 186 та тушунтириш-профилактик тадбирлари амалга оширилган.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА