French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзкимёсаноат” АЖ тизимида интеллектуал ва спорт тадбирлари ўтказилди
16:22 / 2025-12-17

Бугунги кунда “Ўзкимёсаноат” АЖда ходимларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, жамоавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этишга қаратилган тадбирлар изчил амалга оширилмоқда.

Мазкур ташкилот тизимидаги ходимлар ўртасида ташкил этилган “Заковат” интеллектуал ўйини ҳам шундай мақсадларга қаратилди.

Беллашувда жамият марказий аппарати ходимларидан тузилган 9 та жамоа иштирок этди.

Қизғин ва муросасиз баҳсларга бой ўтган ўйин давомида иштирокчилар ўз билим ва салоҳиятларини намоён этди. Беллашув якунида энг кучли жамоалар сараланиб, ғолиблар аниқланди. Ғолиб жамоалар “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси томонидан эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Шунингдек, “Гимнастика барча учун” шиори остида ўтказилган Гимнастрада ўйинларининг Президент кубоги мусобақаларида ташкилот хотин-қизлари жамоаси ҳам фаол иштирок этди. Жамоа аъзолари ўзларининг ёрқин чиқишларини намойиш этиб, “Композициянинг ўзига хослиги” номинацияси бўйича 1-ўринни қўлга киритди.

Таъкидлаш керакки, хотин-қизлар жамоасининг мазкур мусобақадаги муваффақиятли иштироки ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзи, жисмоний маданият ва фаол ҳаёт тарзини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар самарасини яна бир бор намоён этди.  

Тадбир якунида ғолибларга эсдалик совғалар тақдим этилди.

Н.Зиёдуллаева, ЎзА