Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзкимёсаноат” АЖ: олти ойда умумий қиймати 91,6 миллион долларлик маҳсулотлар экспорт қилинди
18:03 / 2021-09-28

Миллий матбуот марказида ташкил этилган матбуот анжумани “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан жорий йил давомида ишлаб чиқарилган кимё маҳсулотлари, ҳажми ва уларнинг турлари ҳамда амалга оширилган инвестиция лойиҳалар муҳокамасига бағишланди.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати раҳбари Мастура Ҳаитова бўлиб ўтган анжуман ҳақида қуйидагиларни гапириб берди.

– Тадбирда сўзга чиққан масъуллар 2021 йил январь-июнь ойларида “Ўзкимёсаноат” АЖ тармоқ корхоналари томонидан амалга оширилган ишлар натижаларига асосий урғу берди, – деди М.Ҳаитова.– Таъкидланганидек, “Ўзкимёсаноат” АЖ тармоқ корхоналари томонидан амалдаги нархларда 4511,4 миллиард сўмлик товар маҳсулотлари ишлаб чиқарилди ёки давр прогнозига нисбатан 100,3 фоиз, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан ишлаб чиқаришдаги ўсиш суръати 111,2 фоизни ташкил қилди. Халқ истеъмоли молларини ишлаб чиқариш ҳажми эса 33,6 миллиард сўмни ташкил этди.

Жорий йилнинг январь-июнь ойларида умумий қиймати 91,6 миллион долларлик маҳсулотлар экспортга чиқарилди. Асосий экспорт ҳажми Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Афғонистон, Туркманистон, Россия ва Туркия йўналишлари бўйича (70,3 фоиз) амалга оширилган. Шу билан бирга, калий маҳсулоти экспортининг асосий қисми Украина, Латвия, Эрон, Малайзия ва Хитой давлатларига (77,5 фоиз), кальцинацияланган сода маҳсулотининг экспорти эса Қозоғистон давлатига (74,7 фоиз) тўғри келди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати Мажлисининг 2021 йил 3 майдаги “Иқтисодиётнинг базавий тармоқлари ва ҳудудларда импорт ўрнини босувчи ҳамда ички ва ташқи бозорларда харидоргир маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, тармоқ ичида ва тармоқлараро саноат кооперациясини кенгайтириш Дастурининг бажарилиши тўғрисида”ги 54-сон баёнига асосан “Ўзкимёсаноат” АЖ корхоналарида 2021 йилда 1 480,5 миллиард сўмлик 26 турдаги маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.

Маҳаллийлаштириш дастурига кўра, жорий йилнинг январь-июнь ойларида 671,6 миллиард сўмлик 25 турдаги маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши режалаштирилган эди. Амалда эса 25 турдаги 833,9 миллиард сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, режа 124,2 фоизга бажарилди.

Инвестиция лойиҳалари ҳақида тўхталадиган бўлсак, жорий йилнинг январь-июнь ойларида мобайнида 67,8 миллион доллар миқдорида инвестициялар ўзлаштирилди, шу жумладан, 6,9 миллион доллар корхоналарнинг ўз маблағлари, 2,5 миллион доллар тижорат банклари кредитлари ва 58,4 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига тўғри келди.

Шунингдек, умумий қиймати 22,1 миллион долларга тенг 3 та лойиҳа ишга туширилди. 13,1 миллион долларлик 1 та инвестиция лойиҳасининг механик монтаж ишлари тўлиқ якунланди.

Жорий йилнинг январь-июнь ойларида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар таннархини 92,1 миллиард сўмга камайтириш режалаштирилган бўлиб, ҳозирги кунда 116,0 миллиард сўмга камайиши кутилмоқда.

 

ЎзА мухбири

Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА

ёзиб олди