Ҳозирги таҳликали ва мураккаб вазият ер юзидаги барча давлатлар ва халқларга ўзаро боғлиқ
Президентимизнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқида жаҳон ҳамжимиятини биргаликда амалга ошириши ўта долзарб бўлган халқаро ташаббуслар илгари сурилди.
Президентимизнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқида жаҳон ҳамжимиятини биргаликда амалга ошириши ўта долзарб бўлган халқаро ташаббуслар илгари сурилди.
Қувонарлиси, давлатимиз раҳбарининг бу юксак минбардан туриб ўзбек тилида нутқ сўзлаганлиги бутун халқимизни ғурурлантирди.
Президентимиз ўз нутқида бугунги кунда бутун дунёга жиддий хавф солиб келаётган коронавирус пандемияси ҳақида тўхталиб, бу офат жамики инсониятнинг заиф жиҳатларини яққол кўрсатганлигини, ҳозирги таҳликали ва мураккаб вазият ер юзидаги барча давлатлар ва халқларга ўзаро боғлиқ эканини, улар ўртасидаги мунтазам мулоқот, ишонч ҳамда яқин ҳамкорлик ўта муҳимлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
БМТ шафелигида Пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодексни ишлаб чиқишни таклиф этиб, ушбу ҳужжатда ҳар бир давлатнинг ўз фуқаролари ва халқаро ҳамкорлари олдидаги мажбуриятлари акс этиши лозимлиги айтилди.
Чиндан ҳам ҳозирда давом этаётган "COVID-19" пандемияси сабабли юзага келаётган муаммоларни бирорта давлат ўзи ҳал эта олмаслигини бутун дунёдаги вазият кўрсатиб турибди. Шу ўринда ушбу таклиф ҳозирги глобал инқироз бутун дунё ҳамжамиятининг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш ва бунда БМТнинг ўрни нақадар муҳим эканлигини кўрсатди.
Президентимиз дунё учун ўта глобал бўлган яна бир муаммо қашшоқликни тугатишга асосий эътиборни қаратишни, шу муносабат билан Қашшоқликни тугатиш ва камбағалликка қарши курашишни БМТ Бош Ассамблеяси навбатдаги сессиясининг асосий мавзуларидан бири сифатида белгилаш ҳамда ушбу масалаларга бағишланган глобал саммитни ўтказишни таклиф этди.
Шунингдек, БМТ шафелигида Транспорт-коммуникация алоқаларини ривожлантириш минтақавий марказини очиш, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳузурида афғон халқининг дарду ташвишини тинглайдиган, доимий фаолият кўрсатадиган қўмита ташкил этиш, БМТнинг Оролбўйидаги вазият бўйича махсус резолюциясини қабул қилиш ташаббуслари ҳам илгари сурилди.
Ишончимиз комил, Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган илғор ташаббуслар жаҳон ҳамжамияти ва БМТ раҳбарияти томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланади. Бу эса Ўзбекистон дунёнинг барча мамлакатлари билан кенг кўламли ва ўзаро манфаатли шерикликни янада ривожлантиришида муҳим аҳамият касб этади.
Олимхон Бобохонов,
халқ депутатлари Наманган
вилояти Кенгаши депутати,