Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Онлайн-аукционда 1976 та бўш ер участкалари савдоларга чиқарилди
10:48 / 2018-11-15

Бугунги кунга қадар "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида 1252 та бўш ер участкалари 354 миллиард 528 миллион сўм инвестиция киритиш, 5436 дан ортиқ янги иш ўринларини яратиш шарти билан 10 миллиард 547 миллион 32 минг сўмга сотилди.


Бугунги кунга қадар "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида 1252 та бўш ер участкалари 354 миллиард 528 миллион сўм инвестиция киритиш, 5436 дан ортиқ янги иш ўринларини яратиш шарти билан 10 миллиард 547 миллион 32 минг сўмга сотилди.

Жорий йилнинг 11 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, эндиликда, савдоларга чиқарилган давлат мулки объектлари – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоятлар ҳокимлари томонидан ўз ваколатлари доирасида аниқланган кўчмас мулк объектлари инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни белгилаган ҳолда – 1 сўмга тенг қийматдаги бошланғич нархда сотилиши белгиланди.

Шунингдек, бошқа кўчмас мулк объектлари бўйича – қайта баҳоланмасдан, уларни ўтказиш кунидаги савдоларда шаклланган нархда “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасига ўтказилади ва савдога чиқарилади. 

Инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш учун аукцион ўтказмасдан, инвестор билан тўғридан-тўғри музокаралар орқали инвестициявий ҳамда ижтимоий мажбуриятлар белгилаган ҳолда ер участкаларини бериш ва бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини белгилаган ҳолда сотиб олиш имконияти ҳам туғилди. 

Унга кўра, тегишли давлат идоралари томонидан давлат мулки объектлари ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни сотиш тартибини соддалаштириш бўйича эксперимент тартиби белгиланди.

Эксперимент тартиби билан давлат мулки объектлари ва ер участкалари “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида танлов иштирокчисининг инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлари инобатга олинган ҳолда сотилади. 

“Электрон онлайн-аукцион савдоларни ташкил этиш маркази” ДУК томонидан ташкиллаштирилаётган электрон онлайн-аукцион савдоларига Республиканинг туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан 3228 та бўш ер участкалари, 810 млрд. 155 млн. 404 минг сўм инвестиция киритиш, 12199 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан 21 млрд. 241 млн.900 минг сўм миқдордаги мол-мулклар аукцион савдоларига чиқарилди. 

Бугунги кунга қадар "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида 1252 та бўш ер участкалари 354 млрд. 528 млн. сўм инвестиция киритиш, 5436 дан ортиқ янги иш ўринларини яратиш шарти билан 10 млрд. 547 млн. 32 минг сўмга сотилди. 

Ҳозирда "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида 1976 та бўш ер участкалари 19 млрд. 110 млн. сўм миқдордаги аукцион савдоларига чиқарилди.

Мисол учун, электрон онлайн-аукцион савдоларига бугунги кундабиргина, Қашқадарё вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 20 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 172 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 8 млрд. 313 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

- Самарқанд вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 18 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 225 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 11 млрд. 950 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

- Фарғона вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 53 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 532 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 16 млрд. 765 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

- Навоий вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 10 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 70 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 4 млрд. 175 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

- Хоразм вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 25 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 286 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 16 млрд. 180 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

- Сурхандарё вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 13 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 101 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 4 млрд. 120 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган; 

- Бухоро вилояти вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 19 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 133 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 5 млрд. 550 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

- Андижон вилояти вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 29 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 464 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 7 млрд.781млн. 596 минг сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

- Наманган вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 15 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 154 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 4 млрд. 850 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилганлиги маълум бўлди.

- Жиззах вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 25 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 331 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 13 млрд. 150 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилганлиги маълум бўлди.

- Сирдарё вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 18 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 150 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 6 млрд. 640 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

- Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 13 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 88 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 4 млрд. 710 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

- Тошкент вилояти Давлат рақобат бошқармаси томонидан 14 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 330 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 24 млрд. 580 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

Бугунги кунга қадар "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида 85 та бўш турган давлат мулки объектлари 910 та янги иш ўринларини яратиш ҳамда 32 млрд. 40 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан10 млрд. 473 млн. 85 сўм миқдорга сотилди.

Тадбиркор ва инвесторлар ўзларига маъқул бўлган ер участкаларини ҳамда бўш турган давлат мулки объектларини онлайн-аукцион савдоларида қатнашиб сотиб олиш имкониятлари мавжуд. 

АУКЦИОНДАГИ ИШТИРОКИНГИЗ ЮРТ РАВНАҚИ ҲАМДА БИЗНЕСИНГИЗ ТАРАҚҚИЁТИГА УЛКАН ҲИССА ҚЎШАДИ

“E-IJRO AUKSION”ЯЭСМга савдога қўйилган 1 сўмлик бинолар
РЎЙХАТИ

photo5433630007856572991.jpg

photo5433630007856572992.jpg

photo5433630007856572993.jpg

photo5433630007856572994.jpg