Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг асосий тамойиллари белгиланмоқда 
17:48 / 2024-08-19

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида “Озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

6 та боб, 26 та моддадан иборат қонун лойиҳасида соҳада қўлланиладиган асосий тушунчаларга таъриф берилиб, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг асосий тамойиллари белгилаб қўйилмоқда. Шу билан бирга, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда давлат томонидан тартибга солиш қоидалари белгиланиб, унда Вазирлар Маҳкамаси, ваколатли давлат органи, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ваколатларига аниқлик киритиляпти. 

Таъкидланганидек, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ваколатли давлат органи этиб белгиланиб, унинг вазифалари аниқ белгилаб берилмоқда. 

Йиғилишда шунингдек, “Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтиши ва турар жойи бўйича хабардор қилиши тартиби тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди. 

Қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида эркин ҳаракатланиши, яшаш жойи ва келган жойни танлаш бўйича конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида уларнинг доимий яшаш ва вақтинча рўйхатга олиш тартиблари соддалаштирилмоқда. 

Шу билан бирга, “Е-xabar berish” тизими жорий этилиши кўзда тутилмоқда. Ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши орқали аҳолининг эркин ҳаракатланишига оид конституциявий ҳуқуқи таъминланиб, ҳуқуқни қўллаш амалиётида ортиқча бюрократиянинг ҳамда коррупцион ҳолатларнинг олдини олишга эришилади. 

Муҳтарама Комилова, ЎзА