Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди
16:19 / 2025-11-27

Тошкент давлат аграр университетида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги масъуллари, Ўзбекистон “Аграр соҳа аёллари” уюшмаси вакиллари ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассислари иштирокида “Мамлакатнинг барқарор ривожланишида озиқ-овқат ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигининг ўрни” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда дастлаб озиқ-овқат хавфсизлигига доир қатор долзарб масалалар муҳокама қилинди. Жумладан, йўналишнинг глобал аҳамияти, халқаро стандартларга мос замонавий бошқарув ёндашувлари ва рискларни камайтириш механизмлари таъкидланди.

Шунингдек, тадбир давомида озиқ-овқат хавфсизлиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги ўртасидаги фарқ ҳамда уларнинг долзарблигига бағишланган анимацион фильм намойиш этилди.

Шундан сўнг соҳа мутасаддилари талаба ва магистрантларга янги авлод ўқув дастурларидаги ўзгаришлар, халқаро стандартларнинг таълим жараёнига интеграцияси ҳамда амалиётга йўналтирилган ўқитиш усулларининг афзалликлари ҳақида маълумот беришди.

Бундан ташқари, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги бўйича илмий тадқиқотларнинг долзарблиги, уларнинг амалий натижалари, мева ва сабзавотни сақлашнинг ишончли ва стандартларга мос технологиялари, шунингдек, бу тизимларнинг иқтисодий самарадорлиги батафсил тушунтирилди.

Гулноза Бобоева, ЎзА