Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Озиқ-овқат хавфсизлигига ҳар биримиз масъулмиз! (+видео)
15:43 / 2025-05-20

Жорий йил 20 май куни Тошкент давлат тиббиёт университетида Бутунжаҳон озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги кунига бағишланган илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Тошкент давлат тиббиёт университети, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳамда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти — ФАО томонидан ташкил этилган мазкур тадбирда тиббиёт ва санитария соҳаси вакиллари, профессор-ўқитувчилар, талабалар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Бу йилги озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги куни “Илм-фан: хавфсиз танловнинг асосидир” мавзуси остида ўтказилмоқда.

Қайд этиш жоиз, озиқ-овқат маҳсулотлари таъминоти занжирининг барча иштирокчилари маҳсулотлар хавфсизлигини таъминлашда илғор усуллар, мувофиқлаштирилган жараёнлар ва стандартларга таяниши лозим. Тадбирда айнан ушбу масалалар муҳокама этилди.

Тадбир дастлабки қисмида анъанага мувофиқ соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва уларни озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлигига бўлган қизиқишини ошириш мақсадида, талабалар ўртасида интерактив спорт ўйинлари ташкил этилди.  

Сўнгра озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлигига доир халқаро принциплар ҳамда республикамизда озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлигини таъминлаш тизимини ислоҳ қилиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар юзасидан маърузалар тингланди.

Анжуман давомида ФАОнинг озиқ-овқат маҳсулотларининг хафсизлиги ва биотехнологиялари бўйича эксперти, профессор Александра Мартинович (Черногория) ҳамда Алиментариус Кодексининг Ўзбекистон Республикаси координатори Анвар Шукуров фан ва амалий кўникмаларнинг уйғунлиги орқали озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, Алиментариус Кодекси асосидаги халқаро талабларга риоя қилиш ва бу соҳадаги ислоҳотларнинг аҳамияти борасида маъруза қилдилар.

Конференция якунида ўтказилган қизиқарли интерактив викторина айниқса, ёшлар билимларини мустаҳкамлашга ҳисса қўшди. Иштирокчилар кўплаб саволларга жавоб бериб, озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлиги соҳасидаги билимларини оширишди.

Дарҳақиқат, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги ва сифати ҳар бир фуқаро учун ниҳоятда, муҳим. Уни таъминлашда эса нафақат озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари, балки, ҳар бир шахс масъул.

Қолаверса, таълим, фан ва технологияларнинг уйғунлиги эса келажакда ушбу соҳадаги муаммоларни камайтиришга хизмат қилади. Бир сўз билан айтганда, ҳар бир инсон хавфсиз овқатланиш ҳуқуқига эга ва бу ҳуқуқни ҳимоя қилиш умумий бурчимиздир.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/DApYobGsflQ" title="Oziq-ovqat xavfsizligiga har birimiz mas’ulmiz!" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

М.Эшмирзаева, Д.Якубов, У.Тўхтаев, ЎзА