English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Озиқ-овқат тизимлари бўйича БМТ саммитига тайёргарлик бошланди
07:29 / 2021-05-27

Тошкентда БМТ Бош Ассамблеяси билан параллель равишда 2021 йил сентябрда Нью-Йоркда ўтказиладиган Озиқ-овқат тизимлари бўйича БМТ Саммитига тайёргарлик доирасидаги биринчи Миллий диалог бўлиб ўтди.

Кузда бўлиб ўтиши режалаштирилган мазкур Саммит Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича прогрессга эришишга қаратилган ҳаракатларнинг дебочасига айланиши кутилмоқда.

Уларнинг ҳар бири маълум даражада янада соғлом, барқарор ва адолатли ишлайдиган озиқ-овқат тизимларига боғлиқ бўлиб, бешта мақсадни кўзлайди. Жумладан, барча хавфсиз ва тўйимли озиқ-овқатга эга бўлишини таъминлаш, оқилона истеъмолга ўтиш, экологик оқилона ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, тенг яшаш шароитларини тарғиб қилиш ва заифлик, зарбалар ва стрессларга қарши тура олишни таъминлашдан иборат.

Қайд этилишича, 100 дан ортиқ давлатларда аллақачон ушбу халқаро тадбирга тайёргарлик кўриш бўйича миллий жараёнлар, диалог ва консультациялар ўз ишини бошлаган.

- Бугунги кунда бутун дунёда глобал аҳамиятга эга бўлган иқлим ўзгариши ва сўнгги икки йил ичидаги пандемия шароити аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳар бир давлат учун муҳим стратегик масала эканлигини кўрсатди, – деди Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Қаҳрамон Йўлдошев. - Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масаласи барча давлатлар қатори Ўзбекистон Республикасининг мустақил иқтисодиёти, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий барқарорлигини таъминлашда муҳим ўринни эгаллайди. Юртимизда ушбу муаммо долзарблиги сабабли ташкилий, ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий жиҳатдан зарур қарорлар қабул қилинди. Уларнинг ижроси бўйича изчил ва тизимли тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, “Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган Стратегияси” ер-сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, ресурс тежамкор технологиялар жорий қилинишини молиявий қўллаб-қувватлаш, инвестицияларни жалб қилиш учун шаффоф ва жозибадор муҳит яратиш, турли замонавий тузилмалар, жумладан, кластерлар ва кооперация тузилмаларини ривожлантириш бўйича қабул қилинган хужжатлар соҳани модернизациялаш ҳамда унда бозор тамойилларини жорий қилишда муҳим ўрин эгалламоқда.

- Аъзо давлатлар томонидан ўтказиладиган ва бунга ўхшаш диалоглар 2021 йилги Озиқ-овқат Саммити жараёнининг асосий таркиби ва барча манфаатдор томонларни жалб этишнинг самарали формати саналади, яъни булар қонун чиқарувчи, ишлаб чиқарувчи, дистрибьюторлар, фермерлар ассоциациялари, хусусий сектор ва истеъмолчилар, - дейди БМТнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Хелена Фрейзер. - Ҳар бир инсон соғлом ва барқарор курраи заминимизни ўзгартириш сари қаратилган озиқ-овқат тизимларидаги хатти-ҳаракатларини қайта кўриб чиқиши керак. Саммит ишига муносиб ҳисса қўшиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳукумати номидан ваколатли орган сифатида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, БМТнинг Тараққиёт дастури ва ФАО кўмагида Нукус ва Наманган шаҳарларида озиқ-овқат тизимлари бўйича бир қатор миллий диалоглар ўтказилиши режалаштирилган. Ушбу диалоглардан мақсад, барқарор озиқ-овқат тизимларини таъминлашга қаратилган миллий стратегияни шакллантиришдир.

Маълумотларга кўра, минтақавий ва миллий мулоқотлар натижалари Озиқ-овқат тизимлари бўйича БМТ Глобал Саммитининг ҳисоботига киритилади.

ЎзА