French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Озиқ-овқат маҳсулотлари сифати назоратда
18:33 / 2024-04-28

Сирдарё вилоятнинг ИИБ ЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ҳамда вилоят Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси билан ҳамкорликда деҳқон бозорларида гўшт ва гўшт маҳсулотлари, балиқ, сут ва сут маҳсулотлари билан савдо қилувчи дуконлар фаолияти мунтазам равишда ўрганиб борилмоқда.

Вилоятининг шаҳар ва туман деҳқон бозорларида аҳоли ва чорва-фермер хўжаликлари томонидан сотувга келтирилган гўшт ва гўшт маҳсулотлари ветеринария-санитария экспертиза лабораторияси мутахассислари томонидан экспертизадан ўтказилиб сотувга чиқарилмоқда.

– 2024 йилнинг биринчи чорак давомида вилоят ветеринария- санитария лбораториялари томонидан 527151 кг йирик, 69045 кг майда шохли хайвонлар, 23473 намунадаги 195159 парранда гўштлари экспертизадан ўтказилиб сотувга чиқарилди. Шунингдек, 83 ҳолатда 307 кг касалликлари билан зарарланганлиги аниқланиб, шундан 7 холатда эхиноккоз ва 76 холатда фасциолиёз касалликлари, майда шохли қорамолларда 26 ҳолатда инвазион касаликлари, шундан 20 ҳолатда фасциолиёз касалликлари ва 6 ҳолатда эхиноккоз касалликлари аниқланиб белгиланган тартибда йўқ қилинди, – дейди вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси мудири Собиржон Чинмирзаев.

Ўрганишлар жараёнида деҳқон бозорларида савдо фаолияти билан шуғулланаётган тадбиркорларга аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича мутахассислар томонидан тарғибот ишлари олиб борилиб, кўрсатмалар бериб борилмоқда.

Шуҳрат Суяров, ЎзА мухбири.