French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзини осмоқчи бўлган аёл қутқариб қолинди
12:24 / 2022-05-01

Бухоро шаҳридаги “Сомонийлар” истироҳат боғида оилавий муаммолар сабаб ўзини дарахтга осмоқчи бўлган аёл Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан қутқариб қолинди. Бу ҳақида Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси катта лейтенанти Муроджон Раҳматуллаев ЎзАга маълум қилди.

Жорий йилнинг 30 апрель куни соат тахминан 20:30 ларда Бухоро шаҳрида жойлашган “Сомонийлар истироҳат боғи” да жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга жалб қилинган Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари хизматни ўташ пайтида истироҳат боғининг дарахтзор қисмида шивирлаган ҳамда одамнинг бўғиқ овози эшитилади. Катта дарахт шохида матолардан қўлбола усулда тайёрланган қизил рангли арқон ёрдамида ўз жонига қасд қилишга уринган аёлни дарахтда осиғлиқ ҳолатда, типирчилаётганини кўришади. Аёл қутқариб қолинади.

Тез тиббий ёрдам кўрсатиш хизмати ҳамда шаҳар ИИБ навбатчилик қисми воқеа жойига етиб келгунига қадар Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан аёлга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилади. 

Жонига қасд қилмоқчи бўлган ёш аёлнинг шахси аниқланганда, у Ғиждувон туманида туғилган, ҳозирда Вобкент туманида истиқомат қилиб, ушбу тумандаги ташкилотларнинг бирида ишловчи, икки нафар фарзанди бор, 30 ёшли фуқаро Г.Ў. бўлиб чиқади. 
Дастлабки маълумотларга кўра, аёл турмушидан ажрашган ва бир неча ой аввал эри билан жанжаллашиб қолиб, шундан сўнг ўз жонига қасд қилишга уринган.

Айни пайтда фуқаро Г.Ў.нинг аҳволи қониқарли ҳамда ҳодиса юзасидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Зариф Комилов, 
ЎзА