Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзим орзу қилган ишга жойлашдим (+ видео)
11:06 / 2021-10-05

Мамлакатимизда инсон қадр-қимматини улуғлаб, очиқ мулоқот ўтказишнинг кенг йўлга қўйилгани халқимиз ўртага ташлаётган муҳим масалаларни ҳал этиш ва одамларнинг бугунги ҳаётидан рози бўлиб яшашида ўз самараларини бермоқда.

Бу жараёнда аҳоли мурожаатлари билан ишлашнинг тамомила янги тизими жорий этилгач, жойларда катта-кичик раҳбарлар иштирокида ўтказилаётган сайёр қабуллар аҳоли дуч келаётган муаммоларни тинглаб, ечимини топишга хизмат қилаётгани аҳамиятли бўлмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даврида Сурхондарё вилоятида ўтказилган сайёр қабулларда ҳам кўплаб хотин-қизнинг бандлиги таъминлангани кейинги йилларда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш йўналишида юз берган янгиланишларнинг амалдаги ифодасидир. Бундай аёллар сафида “темир дафтар” ва “аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар, талабалар, ёлғиз оналар бор.

Вилоятнинг Сариосиё туманидаги Келажак сари маҳалласида яшовчи Шоҳиста Эргашева тақдир тақозоси билан турмушидан ажрашган. Ёлғиз она уч нафар қизалоқни тарбиялаб, вояга етказмоқда. Айни пайтда қўшни Тожикистон Республикасидаги С.Айний номли педагогика университетининг бошланғич таълим йўналишида сиртдан ўқимоқда. 

Иккинчи курс талабаси. Яқинда вилоят ҳокими Тўра Боболовга мурожаат этиб, тўлов-шартнома асосида ўқиш ва фарзандларни моддий таъминлашда ҳаёт синовларига дуч келаётганини айтди, ишга жойлашишда ёрдам сўради.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/xmMQV-kbFEM" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

¬–Бир неча йилдан бери ишсизликдан қийналиб келар эдим,¬ – дейди Шоҳиста Эргашева. – ¬Ўзим учта қизчам билан ёлғиз онаман. Бир ўзим ёлғиз тураман. Барибир молиявий ишга кирмасам умуман оила боқишга қийналар эдим. Чунки, ўзим ўқийман университетда. 

Контракт тўлайман. Кейин иккиланиб вилоят ҳокимига мурожаат билан бордим. У киши раҳбар бўлса, мени қабул қилармикан, эшитармикан, деган ҳадик билан мурожаат қилдим. Лекин, у ерга боргач менинг иккиланишларим тарқаб кетди. Вилоят ҳокими муаммоларимни эшитиб, ишимни ҳал қилиб, ишга киришимга қисқа муддатда ёрдам берди. Мен бундан жуда ҳам хурсандман. 

Лекин, бундан бир неча йил олдин чекка қишлоқлардан келган фуқаролар муаммоларини вилоят раҳбарлари тингламас эди. Раҳбарларни қабулига кириш жуда катта муаммо эди. Уч тўрт кунлаб кутиб қабулига кирилсада муаммо муаммолигича қолиб кетарди. Эндичи?. Энди тамоман бошқача тизим йўлга қўйилди. Раҳбарларнинг ўзи халқ ичига кириб уларнинг муаммоларини ўрганмоқда. Авваламбор бу тизимни йўлга қўйган Президентимизга раҳмат. Ҳозир жуда ҳам хурсандман. 

Неча йилдан буён орзу қилиб юрган ишимга жойлашдим. Бундан жуда хурсандман. Бунинг учун барча мутасаддиларга мингдан-минг раҳмат айтаман, худо хоҳласа контрактларимни тўлаб, ўқишимни битириб, учала фарзандимни ҳам олий маълумотли қиламан, деб ваъда бераман.

Маълумотларга кўра, йилнинг ўтган даврида ўтказилган сайёр қабулларда 928 нафар хотин-қиз иш билан таъминлашни сўраб вилоят раҳбарига мурожаат этган. Уларнинг 347 нафари ишга жойлаштирилган. 157 нафарига имтиёзли кредит ажратилиб, бандлиги таъминланган. Юзга яқини ўзлари танлаган касбга ўқитилган. Айни пайтда бандлигини таъминлаш масаласида мурожаат этган бошқа хотин-қизларни ҳам иш билан таъминлаш чораси кўрилмоқда.

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА