Ўзига хос талқиндаги спектакль
Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театри томошабинларга Узайр Ҳожибеков асари асосида саҳналаштирилган “Аршинмол олан” спектаклини тақдим этди.
Ушбу ижодий жамоа дунёга машҳур асарни ўзига хос тарзда талқин этиб, бугунги кундаги воқелик билан уйғунлаштира олгани эътиборга молик.

Меҳр-муҳаббат, садоқат, покиза инсоний туйғулар тараннуми ҳамма даврда бирдек эъзозланиши ушбу спектакль давомида устувор аҳамият касб этишини театр мухлислари яна бир карра ҳис қилди.

Ушбу спектаклнинг саҳналаштирувчи режиссёри – А.Фармонов. Саҳналаштирувчи дирижёр – А.Тўраев. Жўшқин мусиқа ва рақсларга бой спектаклда Маъсуда Отажонова, Гуласал Раҳмонова, Умид Отажонов ва бошқа актёрлар иштирок этган.
Н.Усмонова, ЎзА