Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Озиқ-овқат саноатида қандай муаммолар мавжуд?
19:25 / 2020-09-30

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 январдаги «Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ҳам бу борада бир қатор имтиёзларга йўл очган эди.


Хабарингиз бор, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасидан озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича янги ташкил этилаётган истиқболли лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланишини тайёрлаш, инфратузилмани ташкил этиш, хорижий экспертларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини, лекин ҳар бир лойиҳа учун 100 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда қоплаш белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 январдаги «Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ҳам бу борада бир қатор имтиёзларга йўл очган эди. Хусусан, истеъмол товарларини республика товар-хом ашё биржаларида сотиш,сотиб олиш, очиқ электрон савдоларида сотиш (сотиб олиш) учун улгуржи савдони амалга оширишга лицензия талаб этилиши, бунда базавий ҳисоблаш миқдорининг 3500 бараваридан кам бўлмаган миқдорда шакллантирилган устав фонди мавжудлиги ҳақидаги талаблар бекор қилинган.

Айни вақтда озиқ-овқат йўналишида қандай муаммолар ва камчиликлар борлиги ҳақидаги саволга Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Нигора Ходжаева қўйидагиларни маълум қилди:

– Таҳлилларга кўра, юртимизда озиқ-овқат саноати соҳасидаги мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмаяпти. Бу эса ўз навбатида ечимини кутиб турган бир қатор муаммолар мавжудлигини кўрсатмоқда. Жумладан, халқаро аккредитациядан ўтган замонавий кўп тармоқли озиқ-овқат маҳсулотлари синов лабораторияларининг етишмаслиги маҳсулотларни экспортига салбий таъсир этмоқда.

Хом-ашёни паст даражада чуқур қайта ишлаш, соҳада замонавий маркетинг, логистика ва ҳамкорликнинг етишмаслиги эса ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг рақобатбардошлигини пасайишига ва корхоналарни молиявий зарар кўришига сабаб бўлмоқда.

Бу каби муаммоларни бартараф этиш мақсадда ҳудудларда замонавий марказлашган кўп ихтисосли озиқ-овқат лабораторияларини ташкил этиш, хусусий секторда аккредитациядан ўтган лабораториялар сонини кўпайтириш чоралари кўрилмоқда. Уларда юртимизга олиб кирилаётган ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларини хавфсизлик кўрсаткичларини ҳар томонлама синовдан ўтказиш ва сохталаштиришга қарши курашиш доимий эътиборда.

Бундан ташқари, маънан эскирган қайта ишлаш корхоналарини модернизация қилиш, импорт ўрнини босувчи озиқ-овқат саноати корхоналарни ташкил этиш борасида ҳам қатор ишлар олиб борилмоқда. Шунингдек, замонавий савдо ва логистика марказларини ташкил этиш, маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотларининг миллий брендини жаҳон бозорларида илгари суриш ҳамда экспорт салоҳиятини кенгайтириш борасидаги ишлар ҳам яқин кунларда самарасини берса ажаб эмас. 

Айниқса, озиқ-овқат сифатини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича миллий стандартларни халқаро стандартлар билан уйғунлаштириш борасидаги ишлар жадал олиб борилмоқда.