Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Озиқ-овқат маҳсулотларининг аниқ ҳисоб китоби ишлаб чиқилди
11:48 / 2020-10-26

Кармана тумани аҳолисининг 5 ойда истеъмол қиладиган маҳсулотларининг аниқ ҳисоб-китоби ишлаб чиқилди.


Кармана тумани аҳолисининг 5 ойда истеъмол қиладиган маҳсулотларининг аниқ ҳисоб-китоби ишлаб чиқилди. 

Жумладан, аҳолининг истеъмоли учун 2154 тонна гўшт, 7158 тонна сут, 10,6 миллион дона тухум, 570 тонна балиқ, 190 тонна асал, 6145 тонна сабзавот, 3231 тонна мева, 513 тонна гуруч, 399 тонна дукакли дон маҳсулотлари зарур.

Бу маҳсулотлардан картошка билан гуруч маҳсулотидан ташқари барчаси туманда етиштирилади. Бу ҳақида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш юзасидан ўтказилган халқ депутатлари Кармана тумани кенгаши сессиясида туман ҳокими Фахриддин Умаров маълум қилди.

Туманда 7 та тайёрлов корхонаси томонидан 2500 тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари заҳираси яратилади. Шундан, 1270 тонна картошка, 630 тонна пиёз, 350 тонна сабзи, 250 тонна гуруч маҳсулоти захирасини амалга ошириш юзасидан барча зарурий тадбирлар амалга оширилмоқда.

Мазкур етиштирилган маҳсулотларни сақлаш мақсадида 7 та 6200 тоннага яқин музлаткичли сиғимлар тайёрлаб қўйилган. Бундан ташқари, жорий йилнинг якунига қадар 1000 тонналик музлаткичли сиғим ишга туширилиши юзасидан барча чоралар кўрилган.

Бугунги кунда тумандаги 98 та чорвачилик фермер хўжаликларида 33 минг бош майда шохли моллар мавжуд. Бундан ташқари, бўрдоқичилик фаолияти билан шуғунланиб келаётган 150 дан ортиқ хусусий тадбиркорлик субъектларида 3 мингга яқин чорва моллари парваришланмоқда.

Туманда озиқ-овқат хавфсизлигини олидини олиш ҳамда ички истеъмол бозорини арзон ва сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш мақсадида 2020-2022 йилларда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига асосан 234,2 миллиард сўмлик 63 та лойиҳа манзилли дастурга киритилган.

Шунингдек, жорий йилда туманда 2 та қишлоқ хўжалиги кооперативлари ташкил этилиб, уларга 100 гектар ер майдон ажратилди. Мазкур кооперативларга 60 нафар камбағал ва ишсиз ёшлар таъсисчи сифатида киритилиб, 132,8 миллион сўм миқдорида субсидиялар ажратилди.

photo_2020-10-26_11-49-38.jpg