Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Озиқ-овқат маҳсулотлари таъминотида узилиш бўлмайди
11:04 / 2020-10-19

Унда вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари мутасаддилари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, солиқ ва банк муассасалари раҳбарлари, бозорлар, савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуалари, таъминот корхоналари бошлиқлари, тадбиркорлар қатнашди.


Бухоро вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Бош Прокурори Ниғматилла Йўлдошев иштирокида аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондириш, айниқса, қиш ва баҳорги мавсум учун зарур захираларни ҳозирлаш масаласига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари мутасаддилари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, солиқ ва банк муассасалари раҳбарлари, бозорлар, савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуалари, таъминот корхоналари бошлиқлари, тадбиркорлар қатнашди.

Айни пайтда қарийб 2 миллион нафарга етган вилоят аҳолисининг кундалик талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда 2020-2021 йилги қиш ва баҳор мавсуми учун 51 минг тонна картошка, 8 минг тонна пиёз, 18,6 минг тонна сабзи, 9,3 минг тонна гуруч, 10 минг тонна шакар, 9,3 минг тонна ўсимлик ёғи, 27,9 минг тонна қорамол ва қўй гўшти, 14 минг тонна парранда гўшти, 7 минг тонна балиқ, шунингдек, 201 миллион 330 минг дона тухум, 74,9 минг тонна ун захира қилиш кўзда тутилган.

Йиғилишда таъкидланганидек, озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини яратишда аҳоли сони билан бир қаторда чет элга қатнаб ишлаётган меҳнат мигрантлари, ҳудудда истиқомат қилаётган кам таъминланган, ижтимоий муҳофазага муҳтож оилалар, айниқса, маҳаллалар “Темир дафтари”га киритилган фуқаролар манфаатлари ва турмуш шароитидан келиб чиқиш зарурлиги уқтирилди. Маҳалла ва қишлоқларда арзонлаштирилган нархларда озиқ-овқат ярмаркаларини мунтазам ташкиллаштириш, ночор ва пандемия шароитида оғир аҳволга тушиб қолган оилалар ҳолидан хабар олиш зарурлиги алоҳида таъкидланди.

photo_2020-10-19_11-10-46.jpg

Ички имкониятлардан келиб чиққан ҳолда вилоятда ун заҳираси яратилган. “Бухородонмаҳсулотлари”, “Қоракўлдонмаҳсулотлари”, “Когондонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятлари билан бирга, ўз ёрлиғига эга бўлган йигирмага яқин корхона буғдойни қайта ишлашга ихтисослаштирилган. Айни пайтда уларда қадоқланаётган маҳсулот ички бозор билан бирга қўшни республикаларга экспорт қилинаётгани эътироф этилди. Муҳокамада худди шундай, озиқ-овқат маҳсулотлари етиштирувчи тадбиркорлик субъектларини тижорат банкларининг имтиёзли кредит маблағи ва субсидиялари билан қўллаб-қувватлаш зарурлигига эътибор қаратилди. Марказий банк вилоят бош бошқармасининг бу борадаги имконияти ўрганилди.

Йиғилишда захира қилинадиган ҳар бир маҳсулот таъминоти юзасидан тегишли ташкилот, идора ва корхоналар мутасаддилари масъул сифатида бириктирилди. Ўз навбатида тизимли кузатув ва назорат ишларини олиб бориш лозимлиги уқтирилди. Шаҳар ва туманларда фаолият юритаётган марказий деҳқон бозорларида, қолаверса, йирик савдо мажмуаларида маҳсулотларни етарли даражада жамғариш ва аҳолига реал нархларда сотилишини таъминлаш борасида мунтазам ўрганишлар олиб бориш талаби қўйилди.

Бозор, савдо ва хизмат кўрсатувчи мажмуалар эгалари, тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди. Соҳа мутасаддилари йиғилишда белгиланган вазифалар ижросини ташкил этиш юзасидан ахборот берди.