Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Озиқ-овқат хавфсизлиги энг муҳим вазифа
13:08 / 2020-04-18

Айни кунларда 90 фоиздан ортиқ ер майдонларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экилган бўлиб, қолган майдонларда қисқа муддатда экиш ишлари тўлиқ якунланади.


Фарғона вилоятида 89 минг 587 гектар майдонда ҳудудлар ва туманларнинг ихтисослашувидан келиб чиқиб сабзавот, полиз, картошка, дуккакли экинлар экилиши режалаштирилган. Бу аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини тўла қондириш, шунингдек, истеъмолдан ортиғини республика ички бозорларига, қайта ишлаш корхоналарига ҳамда экспортга йўналтириш имконини беради.

Айни кунларда 90 фоиздан ортиқ ер майдонларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экилган бўлиб, қолган майдонларда қисқа муддатда экиш ишлари тўлиқ якунланади.

Бу борадаги ишлар ҳақида Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев бугун видеоселектор тарзида бўлиб ўтган халқ депутатлари вилоят кенгашининг бешинчи сессиясида ахборот берди.

Президентимиз раислигида жорий йилнинг 14 апрель куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида республикамизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ҳамда қайта ишлаш ҳажмини икки баробарга ошириш бўйича муҳим вазифалар белгилаб берилди. Сессияда вилоятдаги 4 та сектор раҳбарларининг ҳудудлар кесимида аҳолини озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжи, мавжуд муаммолар ва уларнинг ҳал этиш чоралари бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлари юзасидан ахбороти тингланди.

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаси вакиллари учун катта синов ва кенг имкониятлар йилида фарғоналиклар ўзларининг самарали меҳнати билан юрт фаровонлигига ҳисса қўшадилар. Деҳқончиликдаги катта тажриба ва ўзига хос томорқачилик мактаби синовли кунларда ҳам фаол ишга солиниб, ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланилмоқда. Вилоят аҳолисининг жорий йилнинг 1 апрелидан 2021 йил 1 апрелгача бўлган даврда

бир йиллик гўшт, картошка, пиёз, сабзи, гуруч, ун ва ёғ маҳсулотларга талабини аниқ ҳисоб-китоби ишлаб чиқилди. Шаҳар ва туманларда бу эҳтиёжни қондириш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ошириш учун катта имкониятлар бор.

Вилоятда мева-сабзавотчилик йўналишидаги 20 та кластер, 12 та кооперациялар озиқ-овқат маҳсулотларини икки баробарга оширишда етакчи ўрин тутади. Бунинг учун тизимли чора-тадбирлар белгилаб олинди. Уруғликлар, минерал ўғитлар, кимёвий препаратлар кластерлар, кооперациялар ҳамда томорқа хизматлари томонидан ташкил этилган “кўчма дўконлар” орқали узлуксиз етказиб берилиши йўлга қўйилган.

Жорий йилда коронавирус пандемияси натижасида юзага келиши кутилаётган инқирознинг салбий таъсирларини олдини олиш мақсадида пахтачилик, ғаллачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари ҳосилдорликни пахтадан 10 центнерга, ғалладан 20 центнерга ошириш ташаббуси билан чиқдилар. Ҳисоб-китобларга кўра, ғалла ишлаб чиқариш ҳажми 209,4 минг тоннага ортиб, 870 минг тоннага, пахта етиштириш ҳажми 82,1 минг тоннага ошиб 320,7 минг тоннага етади.

Бундан ташқари, барча шаҳар ва туманларда намуна тариқасида 100 та хонадонда ихчам иссиқхона ташкил этиш, 100 та хонадонга кооперация усулида 500 бошдан парранда тарқатиш ва 300 тадан 500 тагача хонадонда 20 донадан асалари уяси етказиб бериш ишлари бошланди.

Шунингдек, сессия ишида бошқа масалалар ҳам кўрилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.