English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЎзХДП: сайловларда халқ ишончи муҳим
20:27 / 2024-10-10

27 октябрь куни бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашларга сайловлар олдидан Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Наманган шаҳар кенгаши томонидан Давлат хизматлари марказида сайловолди тарғиботи бўлиб ўтди.

Унда парламент қуйи палатаси депутатлигига номзоди илгари сурилган Насиба Ғафурова, халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашига кўрсатилган номзод Илҳомжон Отабоев сайловчилар билан учрашди.

ЎзХДПдан халқ вакиллигига кўрсатилган номзодлар ўз дастурида партия электорати, умуман олганда, юртимиздаги ҳар бир инсоннинг муносиб шароитда яшаши, ҳуқуқ ва манфаатлари тенг ҳимоя қилиниши, жамиятда ижтимоий адолатни қарор топтириш шартларидан келиб чиққан ҳолда навбатдаги беш йил учун мўлжалланган устувор мақсадлар ва вазифаларни белгилаб олган.

Учрашувда партия сайловолди дастурига киритилган ижтимоий ҳимояни кучайтириш, пенсия тизимига ўзгартиришлар киритиш, ногиронлиги бор шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш билан боғлиқ таклиф ва ташаббуслар мазмун-моҳияти аниқ мисоллар билан тушунтирилди.

Тадбирда, сайловларда фаол иштирок этиш ҳамда Ўзбекистон Халқ демократик партияси ва унинг номзодларига овоз беришга чақирилди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.