Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзга юртнинг “қаттиқ нонин” тишлаганлар…
15:59 / 2024-10-12

Охирги етти йилда мамлакатимизда “мигрант” ёки “меҳнат муҳожири” сўзлари билан ифодаланадиган тушунчаларга муносабат тубдан ўзгарди. Нафақат жамоатчилик, балки ҳукуматимиз ва энг аввало шахсан давлатимиз раҳбари томонидан.

Президент Шавкат Мирзиёев таъбири билан айтганда, “Мусофир юртда турли қийинчилик, машаққатларга чидаб, ҳалол мехнат қилиб, нон топиш осон иш эмас.  Хорижда бундай шароитларда яшаб келаётган одамларимизни ҳақиқий қаҳрамон, десак, тўғри бўлади”.

Дарҳақиқат, сўнгги йилларда мамлакатимизда ташқи меҳнат миграцияси жараёнини тартибга солиш, вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга жўнаб кетаётган фуқаролар манфаатини ҳимоя қилиш, уларга зарур ҳуқуқий, ижтимоий, ахборий маслаҳат ёрдами кўрсатиш, чет элдаги ҳамюртларимизни моддий қўллаб-қувватлаш йўлида кескин ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда.

Меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзолари уй-жой, маиший ва молиявий шароитини яхшилаш, ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш мақсадида ишончли ижтимоий қўллаб-қувватлаш механизми ишлаб чиқилган.

Энг муҳими, ватандошларимиз хорижда яшаши ва меҳнат фаолиятини йўлга қўйиши учун муносиб шароит яратиш мақсадида ваколатли идоралар хорижий давлатлар маҳаллий ҳокимият идоралари раҳбарлари ўртасида самарали ҳамкорлик ўрнатилмоқда.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/afQqFVBQTDI?si=xuQYYTmEICpTqh0E" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Мусулмон Зиё,

Аброр Содиқов (видео),

ЎзА