Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзэнергоинспекция”: 1 минг 392 та объектнинг қурилмалари электр тармоқларига уланишига рухсат берилди
14:08 / 2025-04-04

“Ўзэнергоинспекция” томонидан жорий йилнинг биринчи чораги давомида умумий қуввати 1 819 МВтни ташкил этган 2 минг 239 та объектнинг электр таъминоти лойиҳалари экспертизадан ўтказилди.

Бу лойиҳалардан 1 минг 392 та объектнинг электр қурилмалари электр тармоқларига уланишига рухсат берилди. Шу билан бирга, 128 та энергетика объектининг электр таъминоти лойиҳалари келишилиб, шундан 24 та объектнинг электр қурилмалари ишга тайёрлиги бўйича хулосалар берилди. 

Қайд этиш керакки, электр таъминотини техник шартларсиз лойиҳалаштириш ва қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга, шунингдек, ҳудудий электр тармоқлари корхоналарининг электр тармоқларига улашга тақиқ қўйилган.

Шунингдек, “Ўзэнергоинспекция”нинг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилаётган бригадаларда хавфсизлик техникасини бузган ҳолатлар ҳам текширилмоқда. Масалан, Шароф Рашидов туманидаги 133-сонли трансформатор пунктида таъмирлаш ишларини олиб борган бригада хавфсизлик техникаси талабларига риоя қилмасдан иш олиб боргани аниқланди. Бу ҳолат бўйича бригада ишдан четлаштирилди ва хавфсизлик чора-тадбирлари тўлиқ бажарилиши учун кўрсатмалар берилди.

“Ўзэнергоинспекция”нинг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси ва тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида Косон туманидаги “Арабхона” МФЙда жойлашган "Д. Э." нодавлат мактабгача таълим муассасаси газ ҳисоблагичсиз тармоққа тўғридан тўғри уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди.

Ушбу ҳолат туфайли газ таъминоти корхонасига 190 миллион сўмлик зарар етказилган. Айни пайтда мазкур ноқонуний ҳаракат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Н.Зиёдуллаева тайёрлади,

ЎзА