English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзэлтехсаноат” халқаро шерикликни кенгайтирмоқда
15:11 / 2026-02-04

“Ўзэлтехсаноат” уюшмасида Франциянинг “Schneider Electric” компанияси вакиллари билан учрашув ўтказилди.

Унда “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси раиси Мирзиёд Юнусов ва ушбу халқаро компаниянинг Марказий Осиё бўйича бош директори Эдгар Бау Шахин томонлар ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига тўхталиб ўтди.

Шунингдек, музокаралар давомида Ўзбекистон электротехника тармоғини янада ривожлантириш, ишлаб чиқариш жараёнларига илғор технологик ечимларни жорий этиш, корхоналар фаолияти самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди.  

Уюшма ахборот хизматига кўра, “Schneider Electric” компанияси электр энергиясини бошқариш ва саноат автоматлаштириш соҳасида жаҳон етакчиларидан бири ҳисобланади. Компания дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатларида фаолият юритиб, саноат, инфратузилма, бинолар ва маълумотлар марказлари учун замонавий комплекс ечимларни таклиф этади.

Учрашувда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари ҳам кўриб чиқилди.

Мулоқотда мамлакат электротехника саноатининг экспорт салоҳияти, тармоқни рақамлаштириш, энергия тежамкор технологияларни татбиқ этиш ҳамда барқарор ривожланиш йўналишларидаги истиқболли ташаббуслар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Бу каби имкониятлар ва истиқболлар томонлар учун ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим экани қайд этилди.

Н.Зиёдуллаева, ЎзА