Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЎзДЖТУда Шарқ тиллари фестивали ўтказилди
17:38 / 2024-05-08

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Шарқ филологияси факультетида илк бор “Шарқ тиллари фестивали” ташкил этилди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда таълим сифатини тубдан яхшилаш, соҳага малакали педагогларни жалб қилиш ҳамда ёшларнинг хорижий тилларга қизиқишини оширишга жиддий эътибор қартиляпти. Шу мақсадда қабул қилинаётган Давлат дастурларида белгиланган устувор йўналишлар изчил ривожлантирилмоқда.

Президентнинг “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари” тўғрисидаги қарорига мувофиқ, хорижий тилларни ўқитиш соҳасида узлуксиз таълим “боғча – мактаб – олий таълим ташкилоти – корхона” занжири шакллантирилди. Шу асосда инглиз, немис, француз, итальян, испан, араб, хитой, корейс, япон, турк, форс, малай, урду, пушту, дари ва ҳинд тиллари ўқитилмоқда.

Жумладан, Шарқ филологияси факультетида филология ва тил ўқитиш кундузги ва кечки таълим йўналишларида жами 2000 га яқин талаба корейс, хитой, япон, араб ва турк тилларини ўрганяпти. Корейс, Хитой, Япон филологиялари, Ўзбек тили ва адабиёти ҳамд Жаҳон адабиёти кафедраларида 100 дан зиёд маҳаллий ҳамда 20 дан ортиқ хорижлик профессор-ўқитувчи фаолият олиб боряпти.

Хитой Халқ Республикаси, Жанубий Корея, Япония, Туркия, Жазоир, Бирлашган Араб Амирликлари, Миср Араб Республикасининг Ўзбекистондаги элчихоналари, Жанубий Кореянинг KOICA, Корея таълим маркази, Япониянинг JICA, Хитой миллий маданият маркази каби ташкилотлар билан йўлга қўйилган фаол ҳамкорлик натижасида кўплаб талабаларимиз хорижий давлатларда малака ошириб қайтмоқда.

Дастлабки фестиваль 3 қисмдан иборат бўлиб, ҳар бир давлат урф-одатига монанд қизиқарли кўргазмалар ҳавола этилди, миллий таомлар билан безатилган дастурхон ёзилди, спорт ўйинларидан лавҳалар намойиш этилди.

Тадбир сўнгида талабалар куй-қўшиқ, рақс ва турли саҳна кўринишлари ёрдамида ўзи тилини ўрганаётган мамлакати маданияти ва санъатини тараннум этишди.

Аҳмад Аз-Зубайдий,

ЎзДЖТУ араб тили ўқитувчиси