English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЎзДЖТСУ раҳбарияти чемпионнинг онаси ва яқинларини табриклашди
16:33 / 2021-08-04

Ҳабарингиз бор 3 август куни ҳамюртимиз Акбар Жўраев Токио-2020 Олимпия ўйинларида Ўзбекистонга иккинчи олтин медални келтирди.

Акбар Жўраев Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети 2-босқич талабаси ҳисобланади.

Акбар Жўраев 109 кг вазн тоифасида даст кўтариш (193 кг) ва силтаб кўтариш (237 кг) машқларида жами 430 кг.ни ўзига бўйсундирган ҳолда рекорд ўрнатиб, Олимпиада чемпионига айланди.

Бугун Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори, профессор Маҳмуджон Болтабаев, университет проректори Камил Баязитов, университет ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти директори Рашид Маткаримов ва бошқалар чемпион талабани табриклаш учун унинг уйига бориб, онаси ва яқинларини табриклашди.

Шунингдек, Акбар Жўраев ўқиган умумтаълим мактабда бўлиб, чемпионнинг мактаб ўқувчиси бўлган даврлари эсланди ҳамда устозларига миннатдорчилик изҳор қилинди.  

ЎзДЖТСУ матбуот хизмати