Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер аниқланди
15:46 / 2023-03-03

Бухоро вилоятининг иккита туманида экин ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатлари аниқланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро ва Когон тумани бўлимлари томонидан терговга қадар текширувлар ўтказилди.

Натижада фуқаролар И.Қ. ва И.Х. “Хумин” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги жами 12 сотих захирадаги суғориладиган экин ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлиги аниқланди. Улар ернинг унумдор қатламига зарар етказган ҳолда уй-жой қуришни бошлаган.  

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 229-1-моддаси (ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Зариф Комилов,  

ЎзА