Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Ўзбектелеком» АҚШ компанияси билан келишувга эришди
11:24 / 2025-11-10

Бугун ахборот тезлик билан тарқалаётган, телефон қўнғироғидан то интернет орқали суҳбатгача бўлган ҳар бир дақиқа хавфсизликни талаб этадиган даврда яшаяпмиз. Шу боис, киберхавфсизликни таъминлаш фақат мутахассисларнинг эмас, балки ҳар бир фойдаланувчининг манфаатига дахлдор масалага айланган.

Шу боис, Америка Қўшма Штатларига амалга оширилаётган хизмат сафари доирасида рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов «Ribbon Communications» компанияси президенти ва бош ижрочи директори Брус МакКлелланд, шунингдек, компаниянинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича президенти Леон Тилевич билан учрашув ўтказди. Суҳбат чоғида томонлар телекоммуникация соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда киберхавфсизликни таъминлашга қаратилган ўзаро англашув меморандумини имзолади.

Маълумот учун айтиш жоизки, "Ribbon Communications" — бу илғор телекоммуникация ва булутли ечимлар тақдим этувчи халқаро компания бўлиб, овоз, маълумот ва хавфсиз алоқа инфратузилмалари учун инновацион технологиялар яратади ҳамда дунё бўйлаб йирик операторлар ва корхоналарга хизмат кўрсатади.

Ушбу ҳужжат доирасида «Ўзбектелеком» тармоқларида антиспуфинг тизимини жорий этиш, шунингдек, замонавий киберхавфсизлик ечимларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш бўйича қадамлар белгилаб олинди.

Мазкур келишув рақамли маконда хавфсизликни таъминлаш, ахборот алмашинувида ишончли муҳит яратиш ва замонавий ечимларни амалиётга жорий этиш йўлида янги босқични бошлаб бериши кутилмоқда.

Нигора Раҳмонова,

ЎзА