Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекнинг бахтиёр аёлиман (+видео)
14:56 / 2023-09-27

1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни

Муҳтарам опа Ҳасановани Сирдарё вилоятида кўпчилик яхши танийди. Сабаби у Боёвут туманидаги 19-умумтаълим мактабида 25 йилдан буён раҳбар бўлиб ишлайди. Унинг меҳнатлари давлатимиз томонидан муносиб баҳоланган. Қарийб 44 йиллик моҳир педагог “Меҳнат шуҳрати” ва “Эл-юрт ҳурмати” орденлари билан тақдирланган. 

Мактабнинг мақтагулик, ибратли, кўз-кўз қилса арзийдиган ишлари кўп. Ўқувчилар бу даргоҳда 16 турдаги касб-ҳунарга ўргатилиб, 24 хил фан ва спорт тўгарагида ўз билимларини, маҳоратини оширади. Ўқувчилари республика, МДҲ давлатларидаги фан олимпиадаларида кўп маротаба ғолиб бўлишган. Сўнгги йилларда мактабнинг 100 нафар спортчи ўқувчиси Ўзбекистон чемпиони бўлди. 

[gallery-13744]

Ўзбекистон Республикасида “Энг обод таълим муассасаси” дея эътироф этилган мазкур даргоҳда боғ яратиш бўйича азалдан ўзига хос бой тажриба ҳам бор. 

Ташландиқ ер майдонини боғ-бўстонга айлантириш борасида анча меҳнат қилинган. Шу билан бирга турли навдаги кўчатлар етказиш бобида ҳам мактаб жамоаси кўпларга ўрнак бўлмоқда. Мактаб жамоаси сўнгги уч йил мобайнида туман ташкилотларига 500 минг туп кўчат сотиб, 200 миллион сўмга яқин маблағ жамғарди. Айни вақтда бу ерда 12 минг тупга яқин 18 турдаги манзарали ва мевали дарахт кўчатлари парваришланмоқда. Вилоятнинг олис қишлоғидаги оддий мактабнинг шунча муваффақиятга эришишида Муҳтарам опа ва аҳил, меҳнатсевар жамоасининг хизмати катта. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/47guem_kdtE" title="Ўзбекнинг бахтиёр аёлиман" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Сирдарё вилоят ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Боёвут туманидаги энг обод таълим масканида бўлиб у ерда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди ва ўқитувчи, мураббийлар билан суҳбатлашди. 

–Мен ўзбекнинг бахтиёр аёли, ўқитувчисиман, – дейди опа. – Ватанимнинг юксак давлат мукофотларига сазовор бўлдим. Яна ҳам аҳамиятлиси, мукофотларни давлатимиз раҳбари кўксимга қадаб қўйганлар. Бундай эътибор ва юксак рағбатни севимли жамоам ва барча сирдарёлик устозларнинг машаққатли, аммо шарафли меҳнатлари самараси деб биламан. 

Шуҳрат Суяров, Шаҳриёр Ортиқбоев, (сурат, видео), ЎзА мухбирлари.