Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзбекнефтгаз”да ISO 37001:2025 стандарти асосида ўқув дастурлари амалга оширилади
15:18 / 2025-09-18

Юртимизда коррупцияга қарши курашиш, очиқлик ва шаффофлик тамойилларини мустаҳкамлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Бу жараёнда йирик компаниялар ҳам ходимларнинг малакасини ошириш, комплаенс тизимини кучайтириш ва халқаро стандартларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти ва “Cert Academy” ўртасида  “ISO 37001:2025” халқаро коррупцияга қарши курашиш стандарти доирасида ўқув дастурларини амалга ошириш юзасидан учрашув ўтказилди. Суҳбат давомида кадрлар салоҳиятини ошириш, узоқ муддатли ҳамкорлик истиқболлари ҳамда комплаенс сиёсатини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Жамият халқаро стандартларга амал қилиш, ходимларнинг билим ва кўникмаларини ошириш орқали шаффоф ва масъулиятли муҳит яратишга интилаётгани таъкидланди. “Cert Academy” билан ҳамкорлик эса бу йўналишдаги муҳим қадамдир.  

“Cert Academy” вакиллари ўз навбатида, “Ўзбекнефтгаз” билан ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёр эканликларини билдирди. Шунингдек, Молиявий ва комплаенс назорат департаменти бошлиғи халқаро ўқув курсини муваффақиятли якунлагани учун махсус сертификат билан тақдирланди.

Учрашув якунида “ISO 37001:2025” талабларига мувофиқ тренинглар ташкил этиш, ўқув дастурларини “Ўзбекнефтгаз” эҳтиёжларига мослаштириш ва корпоратив бошқарув тизимини ривожлантириш бўйича келишувга эришилди.

Жамият ахборот хизматининг маълумот беришича, мазкур ҳамкорлик “Ўзбекнефтгаз”да корпоратив бошқарув ва комплаенс стандартларини янада мустаҳкамлашга, қолаверса, мамлакатимизда соғлом ва шаффоф ишбилармонлик муҳитини ривожлантиришга хизмат қилади.

Н.Зиёдуллаева, ЎзА